Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида саноат корхоналари сони кўп?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПредприятие “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области. Архивное фото
Предприятие “Сиёвуш текстил” в Каганском районе Бухарской области. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.03.2024
Oбуна бўлиш
Саноат корхоналари сони бўйича пойтахт, Фарғона ва Тошкент вилоятлари етакчилик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистонда шу йилнинг 1 февраль ҳолатига жами 68 691 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, энг кўп саноат корхоналари пойтахтда жойлашган. Бу борада Фарғона ва Тошкент вилоятлари ҳам етакчилик қилмоқда. Саноат корхоналари энг кам ҳудудлар Жиззах ва Сирдарё вилояти бўлиб қолмоқда.
Саноат корхоналари сони:
Тошкент шаҳрида – 11 930 та
Фарғона вилоятида – 7 635 та
Тошкент вилоятида – 7 273 та
Самарқанд вилоятида – 6 065 та
Андижон вилоятида – 5 510 та
Наманган вилоятида – 4 909 та
Бухоро вилоятида – 4 058 та
Хоразм вилоятида – 3 962 та
Қашқадарё вилоятида – 3 675 та
Қорақалпоғистон Р. – 3 564 та
Навоий вилоятида – 3 046 та
Сурхондарё вилоятида – 3 018 та
Жиззах вилоятида – 2 518 та
Сирдарё вилоятида – 1 528 та
Агентлик маълумотларига кўра, январь ойида хорижий инвестициялар иштирокида 265 та янги корхоналар ташкил этилган. Шундан 40 таси саноат соҳасида.
Янгиликлар лентаси
0