ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Буюк Британия Россия билан тўқнаш келишга тайёр эмас. Бу ҳақда парламент аъзоси Жон Хили маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости Daily Express газетасига таяниб.
“Бизнинг энг катта ожизлигимиз қуролли кучларимизнинг аҳволи ва бу асрда бизга таҳдид солаётган можароларни тўхтатиш ва керак бўлганда уларга қарши туриш учун жиҳозланмаган тизимдир”, — дея сиёсатчининг сўзларини келтиради журналистлар.
Хили инглиз қўшинларининг озлигидан шикоят қилди, шунингдек, мамлакат Россия билан мумкин бўлган урушга тайёр эмаслигини тан олди. У шунингдек, Буюк Британиянинг мудофааси Украинада "бошланишини" айтди.