Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими қандай ўтди?

Сириусда Бутунжаҳон ёшлар фестивали бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Сириусда Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди РИА Новости.
Маросимнинг ўзи икки ёш ўртасидаги севги ҳикояси сифатида тақдим этилади. Ҳикоя дунёнинг исталган нуқтасидан келган ҳар бир инсонга таниш ва тушунарли, қаҳрамонлар ўсиб улғаяди, таълим олади, оиласини тарк этади ва қийинчиликларга дуч келади. Бош қаҳрамонлар Аделине ва Андрей ўз орзулари сари қийин йўлни босиб ўтишади.
Сириусда Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Саҳна кўриниши ёшлар учун мураккаб ва яқин мавзуларга бағишланган: мақсадни топиш, ҳаёт йўлини танлаш, келажак учун масъулият, чекловларни имкониятга айлантириш, орзуларни рўёбга чиқариш, кекса авлод билан мулоқот қилиш, севги ва унинг оилада гавдаланиши.
Сириусда Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

“Маросим учун махсус 12 метр баландликдаги олтита экрандан иборат улкан кинетик тўплам ишлаб чиқилган. Бу — уч қаватли бинонинг баландлиги. Экранлар мобиль телефоннинг тасвири бўлиб, уларсиз бугунги кунда инсон ўз ҳаётини тасаввур қила олмайди”, — дейилади хабарда.

Сириусда Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Россия етакчиси Владимир Путин таъкидлаганидек, Ер аҳолисининг аксарияти тенглик ва адолат, мустаҳкам оила ва ўзаро ёрдам анъаналари, ўз ватанига хизмат қилиш ва унинг тақдири учун жавобгарлик каби қадриятларга эга. У буларни биргаликда сақлаш ва ҳимоя қилиш кераклигини айтди.
“Миллиардлаб одамларнинг ҳаётини яхшилаш учун , мен шуни қайд этмоқчиман, миллиардлаб одамларни биргаликда орзуларини рўёбга чиқариш, бир-бирига ёрдам бериш. Келажак авлодлар манфаати учун қашшоқлик ва терроризмга, касалликлар ва гиёҳвандлик тарқалишига қарши курашиў, ноёб табиий бойликлари, маданий меросни, сайёрамизнинг барча гўзаллиги ва ранг-баранглигини асраб-авайлашга биргаликда ҳаракат қилиш”, — деди президент.
Сириусда Бутунжаҳон ёшлар фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Бутунжаҳон ёшлар фестивали Россия президенти Владимир Путин фармони билан 1-7 март кунлари Сириус федерал ҳудудида бўлиб ўтмоқда.
Бутунжаҳон ёшлар фестивали: Сочига Ўзбекистондан биринчи жамоа етиб борди