Бутунжаҳон ёшлар фестивали: Сочига Ўзбекистондан биринчи жамоа етиб борди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишПодготовка ко Всемирному фестивалю молодежи в Сочи
Подготовка ко Всемирному фестивалю молодежи в Сочи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.02.2024
Oбуна бўлиш
Жамоа таркибига ўрта мактаб ўқувчилари, талабалар, “Ғалаба кўнгиллилари” Бутунроссия жамоат ҳаракати фаоллари, тадбиркорлар, мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари киради.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Бутунжаҳон ёшлар фестивалида иштирок этиш мақсадида Ўзбекистоннинг биринчи жамоаси Сочига етиб борди. Бу ҳақда “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар берди.
“Биринчи эллик киши, булар мактаб ўқувчилари, талабалар, “Ғалаба кўнгиллилари”, тадбиркорлар, мактаб ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари... Бутунжаҳон ёшлар фестивали 2024 кўргазмасида Ўзбекистонни жами икки юздан ортиқ делегатлар тақдим этади”, — дейилади хабарда.
Тошкентдаги Рус уйи матбуот хизмати жамоаларни янги учрашувлар, янги танишлар, янги ҳис-туйғулар ва янги таассуротлар кутиб турганини қўшимча қилди.
Маълумот учун, Бутунжаҳон ёшлар фестивали Россия президенти Владимир Путиннинг фармони билан 1—7-март кунлари “Сириус” федерал ҳудудида ўтказилади ва фан, ижод, спорт ва сиёсатда муваффақиятларга эришган ёшларнинг энг яхши вакилларини бирлаштиради.
Россия Федерацияси раҳбари “фестивал адолатли, кўп қутбли дунёни шакллантириш йўлидаги муҳим қадам бўлишига” ишонч билдирди. Ташкилотчилар бирлаштирувчи форматини қайд этган тадбирда 20 минг киши иштирок этади, уларнинг ярми хорижликлардир.
Улар турли соҳадаги етакчи мутахассисларнинг маърузаларини тинглашлари, сиёсатчилар ва вазирларга саволлар беришлари, таниқли мусиқачиларнинг концертларига боришлари, сунъий интеллект ёрдамида шоу-дебатларда қатнашишлари мумкин бўлади.
Бу йил Россия тўртинчи бор ёшлар форумига мезбонлик қилади, бунгача фестиваль 1957, 1985 ва 2017 йилларда Москвада бўлиб ўтган. Биринчи Жаҳон ёшлар ва талабалар фестивали 1947 йилда Прагада бўлиб ўтди ва деярли олти ҳафта давом этди.
Янгиликлар лентаси
0