Тошкент “Катта дубулға” турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош дирекори Влад Маринеску, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Тошкент мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) Бош дирекори Влад Маринеску, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбари Азизжон Камилов иштирок этишди.
Маросимда Влад Маринеску Тошкент мусобақага ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўргани, икки йил аввал ўтган жаҳон чемпионатининг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон президентининг шахсан қатнашгани дзюдога бўлган эътиборнинг юқори эканини билдирди.
Ўз ўрнида Адҳам Икрамов Ўзбекистон томонидан дзюдо оммавийлигини оширишга улкан аҳамият қаратилаётгани, қолаверса, Париж-2024 Олимпия ўйинларида дзюдочилардан улкан натижалар кутилаётгани ҳақида тўхталди.
Расмийлар мусобақани очиқ деб эълон қилишгач, тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Шундан сўнг кечки дастурдан ўрин олган беллашувлар бошланди.