Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари 6,9 фоизга ошди

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархларининг пасайиши Арманистонда (0,7 фоизга) ва Россияда (0,6 фоизга) кузатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари нархлари индекси 2024 йил январида 2023 йил январига нисбатан 106,9 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
2023 йил декабрь ойига нисбатан нархлар 0,3 фоизга пасайган, шу билан бирга ўсимликчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархлари 1,7 фоизга ошган, чорвачилик маҳсулотлари эса 1,3 фоизга арзонлашган.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар нархларининг пасайиши Арманистонда (0,7 фоизга) ва Россияда (0,6 фоизга) кузатилди. Шу билан бирга, нархларнинг ўсиши Қирғизистонда (1,6 фоизга) ва Беларусда (1,4 фоизга) кузатилди, Қозоғистонда нархлар бироз ошди (0,2 фоиз).
ЕОИИдан чиқиш Арманистон кун тартибида йўқ