ЕОИИдан чиқиш Арманистон кун тартибида йўқ

© Sputnik / Асатур Есаянц Флаг Армении. Архивное фото
Флаг Армении. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.03.2024
Oбуна бўлиш
ЕИга интеграция жараёнида ЕОИИ божхона мажбуриятлари тўсиқ бўлиши мумкин. Ушбу муносабат билан Арманистон ЕОИИдан чиқиши мумкинми деган саволга вице-спикер жавоб берди.
ТОШКЕНТ, 1 мар – Sputnik. ЕОИИдан чиқиш Арманистон кун тартибида йўқ, деди Арманистон парламенти вице-спикери, Арманистон-Туркия муносабатларини тартибга солиш жараёнида Арманистоннинг махсус вакили Рубен Рубинян Анталияда бўлиб ўтаётган Дипломатик форумда. РИА Новости хабарига асосан.

“Йўқ, бундай масала кун тартибида йўқ”, — деди Рубинян, Евроиттифоққа интеграция жараёнида ЕОИИ божхона тартиб-қоидалари тўсиқ бўлмаслиги учун Ереван ташкилотдан чиқишни кутяптими, деган саволга жавоб бераркан.

Рубинян жума куни Анадолу Дипломатик форуми доирасида "Жанубий Кавказда тинчлик, тараққиёт ва ўзаро боғлиқлик" муҳокама панелида иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Тоғли Қорабоғ тўлиқ Озарбайжон ихтиёрига қайтганидан сўнг, бир неча ой давомида, Арманистон расмий ҳукумати томонидан Россиядан узоқлашишга қаратилган ҳаракатлар кузатилмоқда. Хусусан, бир неча кун олдин республика ўзининг КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйгани ҳақида эълон қилди. Шу билан бирга НАТО билан яқинлашишга қаратилган турли ҳамкорлик режалари ҳам эълон қилинди.
Янгиликлар лентаси
0