Хоразмда "Ўзбекистон – Туркманистон" эркин савдо зонаси ташкил этилади

Савдо зонасида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмаси ташкил этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. Ўзбекистон – Туркманистон эркин савдо зонаси ташкил этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, савдо зонаси Хоразм вилояти Шовот туманида товарларни сақлаш, саралаш, сотиш, транспорт ва бошқа замонавий хизматлар инфратузилмаси ташкил этиш мақсадида очилади. У ерда замонавий технологиялар асосида маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва саралаш хизматлари кўрсатилади.
Шунингдек, савдо зонасида:
“ягона дарча” ва интерактив механизмлар асосида божхона, солиқ, сертификатлаш, фитосанитария, ветеринария, транспорт хизматлари, мавжуд инфратузилма ва имкониятларни ўрганган ҳолда, банк ва валюта айирбошлаш, мобил алоқа ҳамда мижозлар учун тиббий, меҳмонхона, автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилади;
фақат Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдоси ташкил қилинади;
чакана савдо операцияларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган “эркин божхона зонаси” божхона режими амал қилади;
Ўзбекистон ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳаракатланиш ҳужжатлари асосида алоҳида назорат ўтказиш пункти орқали ўтади ва уларнинг ортга қайтишига фақат кирган назорат ўтказиш пункти орқали рухсат этилади;
шахслар, транспорт воситалари ва юклар эркин ҳаракатланади.
Савдо зонасидаги бино ва иншоотлар тадбиркорларга электрон онлайн аукцион савдолари асосида ижарага беради.
Ўзбек-туркман қўшма савдо зонаси тез фурсатда ишга тушиши кутилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилдан 2023 йилгача беш баравардан зиёдга ошди.
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида “йўл харитаси” имзоланди