https://sputniknews.uz/20230804/shovot-toshovuz-qoshma-savdo-zonasi-37593557.html
Ўзбек-туркман қўшма савдо зонаси тез фурсатда ишга тушиши кутилмоқда
Ўзбек-туркман қўшма савдо зонаси тез фурсатда ишга тушиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ўртасидаги учрашувда Шовот-Тошовуз қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.
2023-08-04T13:49+0500
2023-08-04T13:49+0500
2023-08-04T15:57+0500
сиёсат
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
сердар бердимуҳамедов
туркманистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/04/37592091_0:72:1280:792_1920x0_80_0_0_e7c5993d99b9ef78b810430eee8e19e0.jpg
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарур. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов иштирокида ўтган музокара давомида маълум қилинди.Учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.Айтилишича, олий даражадаги келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар ўртасидаги алоқалар тизимли тус олган.Биргаликдаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.Эслатиб ўтамиз, апрель ойида икки давлат етакчилари Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишган эди.Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида иштирок этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/04/37592091_79:0:1215:852_1920x0_80_0_0_43ab7ca8bbe5d2466b3c643b8a6319d1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
“шовот-тошовуз” қўшма савдо зонаси шавкат мирзиёев сердар бердимуҳамедов
“шовот-тошовуз” қўшма савдо зонаси шавкат мирзиёев сердар бердимуҳамедов
Ўзбек-туркман қўшма савдо зонаси тез фурсатда ишга тушиши кутилмоқда
13:49 04.08.2023 (янгиланди: 15:57 04.08.2023) Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов ўртасидаги учрашувда Шовот-Тошовуз қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарур. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов иштирокида ўтган музокара давомида
маълум қилинди. Учрашувда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.
Айтилишича, олий даражадаги келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар ўртасидаги алоқалар тизимли тус олган.
“Шовот-Тошовуз қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги қайд этилди”, дейилади хабарда.
Биргаликдаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида икки давлат етакчилари Шовот-Тошовуз” чегараолди савдо зонасини ташкил этиш масаласини кўриб
чиқишган эди.Шавкат Мирзиёев Туркманистон томонининг таклифига биноан 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Мамлакат етакчиси Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарларининг уч томонлама учрашувида
иштирок этади.