Шольц немис аскарлари Украинага юборилмаслигини айтди

Германия канцлери Шольц немис аскарлари Украинага юборилмаслигини маълум қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 фев — Sputnik. НАТО Украинадаги можарода иштирок этмайди ва немис қўшинлари Украинага юборилмайди. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
“НАТО можаро тарафи эмас ва бўлмайди, кейинчалик ҳам шундай бўлиб қолади. Биз Россиянинг Украина билан уруши Россия ва НАТО ўртасидаги урушга айланишини истамаймиз. Бунда биз барча иттифоқчиларимиз билан бирлашамиз. Бу шуни ҳам англатадики: Германиянинг урушда иштироки йўқ! Ва аниқ айта оламан: Федерал канцлер сифатида мен Германия қуролли кучлари аъзоларини Украинага юбормайман!", – деди Шольц Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган мурожаатида.
Бундан ташқари, канцлер Германия иттифоқдошлари билан биргаликда Украинага ёрдамни ошириш устида иш олиб бораётганини айтди.
“Украина армиясига ҳозир энг зарур нарса бу кўпроқ ўқ-дорилар ва кўпроқ қурол, биринчи навбатда ҳаво ҳужумидан мудофаа. Мен ўтган ҳафталарда ҳамкорларимиз билан бунинг учун (суҳбатларда – таҳр.) фаол ташвиқот олиб бордим. Буни кўпчилик тушунди. Биз биргаликда Украинани қўллаб-қувватлаш ҳажмини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз”, — дея қўшимча қилди Шольц.
Америка МРБ Зеленскийни сулҳ тузишга ундамоқда - собиқ маслаҳатчи