https://sputniknews.uz/20240228/amerika-42688986.html
Америка МРБ Зеленскийни сулҳ тузишга ундамоқда - собиқ маслаҳатчи
Америка МРБ Зеленскийни сулҳ тузишга ундамоқда - собиқ маслаҳатчи
Sputnik Ўзбекистон
“New York Times” газетасидаги АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) Украинадаги фаолияти ва агентлик раҳбари Уилям Бёрнснинг Киевга яширин ташрифи ҳақидаги ошкора мақола Ғарбнинг Зеленскийни тинчликка кўндириш истагидан далолат беради, деб тахмин қилди Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин ўзининг видеоблогида.
2024-02-28T15:27+0500
2024-02-28T15:27+0500
2024-02-28T15:27+0500
дунёда
дунё янгиликлари
украина
владимир зеленский
ақш
разведка хизмати
марказий разведка бошқармаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/14/41653983_0:0:2387:1344_1920x0_80_0_0_db7bbe5dec7ee70336d96e78a2631e47.jpg
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. “New York Times” газетасидаги АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) Украинадаги фаолияти ва агентлик раҳбари Уилям Бёрнснинг Киевга яширин ташрифи ҳақидаги ошкора мақола Ғарбнинг Зеленскийни тинчликка кўндириш истагидан далолат беради, деб тахмин қилди Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин ўзининг видеоблогида.Эксперт “New York Times” газетасида Марказий разведка бошқармасининг Украинадаги фаолияти ҳақидаги кенг қамровли мақолада “бутун тузилма” ва агентликнинг Украинадаги асосий агентлари аниқланганига эътибор қаратди. Соскиннинг сўзларига кўра, “New York Times” материали Зеленский учун "фалокат"га айланди, чунки бу Украина президенти ва бутун элитани хорижий разведка хизматларида ишлаётганликда гумон қилишга асос бўлди.“New York Times” шундай жиддий мақола эълон қилди <...> ва Бёрнснинг таршрифи <...> Зеленскийнинг маълумотлари ошкор этилишини англатади. Менинг тушунишимча, Зеленскийга "<...> Россия билан вақтинчалик шартнома имзола" деган ультиматум қўйилган.Бироқ Ғарб босими Зеленскийни Россия билан тинчлик ўрнатишга мажбур қилиш учун етарли бўлмади, дейди Соскин. Украина раҳбари Америка разведкаси назоратидан чиқиб, ўз жамоасига таяниб, мустақил ҳаракат қила бошлаши мумкин эди, деб қўшимча қилди у.“Зеленский, афтидан, Бёрнс ва Марказий разведка бошқармасига рад жавобини бериб, жанг қилишга қарор қилган. Аммо, бу ҳолатда жазолашнинг тегишли механизми бўлиши керак, эҳтимол", – деб таъкидлади таҳлилчи.Ўтган ҳафта Американинг “New York Times” газетаси АҚШ разведкасининг 2014 йилдан бери Украинадаги фаолияти ҳақида мақола чоп этди. Вашингтон Киевни “Кремлга қарши курашдаги энг муҳим разведка ҳамкорларидан бири” деб билади, дейилади мақолада. Нашр маълумотларига кўра, Марказий разведка бошқармаси Россия билан чегарада ўн иккита махфий объектлар тармоғини яратишга ёрдам берган, шунингдек, украиналик агентларни, жумладан, Украина марказий разведка бошқармасининг амалдаги раҳбари Кирилл Будановни* ҳам фаол ўқитган.* Росфинмониторинг томонидан террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган шахс.
https://sputniknews.uz/20240227/garbparast-nohukumat-tashkilotlar-markaziy-osiyo-rossiya-42681205.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/14/41653983_204:0:2325:1591_1920x0_80_0_0_a433698edf5f24ed4e59578a50422b89.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
америка зеленский махсус операция уруш украина россия
америка зеленский махсус операция уруш украина россия
Америка МРБ Зеленскийни сулҳ тузишга ундамоқда - собиқ маслаҳатчи
Соскиннинг сўзларига кўра, “New York Times” материали Зеленский учун "фалокат"га айланди.
ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. “New York Times” газетасидаги АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) Украинадаги фаолияти ва агентлик раҳбари Уилям Бёрнснинг Киевга яширин ташрифи ҳақидаги ошкора мақола Ғарбнинг Зеленскийни тинчликка кўндириш истагидан далолат беради, деб тахмин қилди Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин ўзининг видеоблогида.
Эксперт “New York Times” газетасида Марказий разведка бошқармасининг Украинадаги фаолияти ҳақидаги кенг қамровли мақолада “бутун тузилма” ва агентликнинг Украинадаги асосий агентлари аниқланганига эътибор қаратди. Соскиннинг сўзларига кўра, “New York Times” материали Зеленский учун "фалокат"га айланди, чунки бу Украина президенти ва бутун элитани хорижий разведка хизматларида ишлаётганликда гумон қилишга асос бўлди.
“New York Times” шундай жиддий мақола эълон қилди <...> ва Бёрнснинг таршрифи <...> Зеленскийнинг маълумотлари ошкор этилишини англатади. Менинг тушунишимча, Зеленскийга "<...> Россия билан вақтинчалик шартнома имзола" деган ультиматум қўйилган.
Бироқ Ғарб босими Зеленскийни Россия билан тинчлик ўрнатишга мажбур қилиш учун етарли бўлмади, дейди Соскин. Украина раҳбари Америка разведкаси назоратидан чиқиб, ўз жамоасига таяниб, мустақил ҳаракат қила бошлаши мумкин эди, деб қўшимча қилди у.
“Зеленский, афтидан, Бёрнс ва Марказий разведка бошқармасига рад жавобини бериб, жанг қилишга қарор қилган. Аммо, бу ҳолатда жазолашнинг тегишли механизми бўлиши керак, эҳтимол", – деб таъкидлади таҳлилчи.
Ўтган ҳафта Американинг “New York Times” газетаси АҚШ разведкасининг 2014 йилдан бери Украинадаги фаолияти ҳақида мақола чоп этди. Вашингтон Киевни “Кремлга қарши курашдаги энг муҳим разведка ҳамкорларидан бири” деб билади, дейилади мақолада. Нашр маълумотларига кўра, Марказий разведка бошқармаси Россия билан чегарада ўн иккита махфий объектлар тармоғини яратишга ёрдам берган, шунингдек, украиналик агентларни, жумладан, Украина марказий разведка бошқармасининг амалдаги раҳбари Кирилл Будановни* ҳам фаол ўқитган.
* Росфинмониторинг томонидан террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган шахс.