“Душман чуқур эшелонли мудофаа ўтказаётганини инобатга олиб, биз шунга мос равишда биринчи эшелонда жанг қиляпмиз, бу ҳолатда эрталаб думшаннинг мағлубиятга учраётганини кузатдик. Позицияларида АГСдан (автоматик граната отиш мосламаси – таҳр.) фойдаланилди, йирик калибрли пулемёт ҳам ишга солинди, душман яширинишга уринганида, биз “Метис” танкка қарши ракета тизимидан фойдаландик ", – деди "Аргуна" чақирув белгили рота командири.
"Биринчи навбатда, биз ўз баталёнимиз, пиёда аскарларимиз – "далалар маликаси"ни қўллаб-қувватлаймиз ва шунга кўра зарур бўлган барча вазифаларни бажармоқдамиз", – деб қўшимча қилди у.
"Қоидага кўра, биз душманнинг иккинчи, учинчи эшелонини тўсиб қўямиз, бу ерда одатда шахсий таркибнинг айланиши, ўқ-дорилар билан таъминланиши, кутиш ҳудуди, концентрация ҳудуди, яъни деярли барча орқа ҳудудлар ... батальонга етишмаётган нарсаларни биз тўлдириб турамиз", — дея хулоса қилди “Терек”.