Германия бутун дунё бўйлаб Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар изламоқда — ОАВ

Германия бутун дунё бўйлаб ўқ-дориларни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. Германия Украина Қуролли кучлари учун снарядларни топиш учун умидсиз чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Германиянинг "Spiegel" журнали маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Биз бутун дунё бўйлаб ўқ-дориларни сотиб олишга ҳаракат қилмоқдамиз", — деди Германия Мудофаа вазирлигининг Украина бўйича махсус штаб-квартираси раҳбари генерал Кристиан Фройдинг журналистларга.

Офицернинг таъкидлашича, артиллерия ва зенит ўқ-дорилари "дўкон пештахталарида кўп миқдорда тақдим этилмаган". Нашр, ўз навбатида, Германия Мудофаа вазирлиги ҳар куни Киев учун дефицит бўлган снарядларни олишнинг янги усулларини ўйлаб топишга мажбур бўлаётганини қўшимча қилди.
Материал муаллифларининг фикрича, вақт Украинанинг Европадаги иттифоқчиларига қарши ишламоқда. Ғарб разведка хизматларига кўра, Украинанинг ўз захиралари "июнь ойидан кечиктирмай" тугайди ва эҳтимол ундан олдинроқ, деб таъкидлади немис журнали.
Февраль ойи бошида Рада депутати Егор Чернев Украина қўшинларида ўқ-дорилар йўқлиги сабабли жанг майдонидаги вазият оғир эканини тан олди. Бундан ташқари, Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Европа Иттифоқидаги ҳамкасбларига мактуб йўллаб, унда Украина Қуролли кучлари орасида снарядларнинг кескин танқислигини тасвирлаб берди, шунингдек, Россия қўшинлари ҳар куни уч баробар кўпроқ ўқ-дори ишлатаётганидан шикоят қилди.
“Йўқолди”: Украина ҚК фронтда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни тан олди