“Йўқолди”: Украина ҚК фронтда содир бўлаётган воқеалар ҳақидаги ҳақиқатни тан олди

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинский военнослужащий рядом с Антоновским мостом.
Украинский военнослужащий рядом с Антоновским мостом.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2024
Oбуна бўлиш
Одамларда энг бошида бўлган иштиёқ йўқолган, дея тан олди ҳарбийлардан бири.
ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik. Украина ҳарбийларида жанговар ҳаракатларни давом эттириш учун мотивация етишмаяпти, армия эса жиддий шахсий таркиб танқислигини бошдан кечирмоқда, деди Украина Қуролли Кучлари аскарлари Германиянинг NTV телеканали учун берган репортажида.
“Бизда одамлар билан катта муаммо бор. Бизда умуман одамлар етишмайди. Одамларда энг бошида бўлган иштиёқ йўқолган. <...> Кўп одамларимиз чарчаган”, - дея тан олди ҳарбийлардан бири.
Бундан ташқари, украиналик аскарлар Россия дронлари томонидан уларга кўрсатилаётган босимдан шикоят қилди.
“Пиёдалар учун хандақ қазиш аллақачон муаммога айланган. Кимдир ташқарида бўлса, дрон уни дарҳол пайқайди. Кейин иккинчи дрон пайдо бўлади ва унинг ортидан нимадир келади”, - дейди телеканалга ҳарбий.
Январь ойида Американинг Wall Street Journal газетаси Украинада қурол-яроғ ва иштиёқли ҳарбийлар етишмаслигини, шунинг учун таҳлилчилар Россия қўшинлари Украина мудофаасини ёриб ўта олади, деб ҳисоблашини ёзган эди.
Янгиликлар лентаси
0