Россия Украина билан музокараларгача яна ҳам кўпроқ ҳудудларни назоратга олади — профессор

Олим агар можаро тинч йўл билан ҳал этилса ҳам, Ғарб Россияни провокация қилишдан, янги минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришга уринишдан тўхтамаслигидан огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Чикаго университети профессори Жон Миршаймер “Global Times” газетасига берган интервьюсида Россия Украина билан музокараларгача яна ҳам кўпроқ ҳудудларни назоратга олишини айтди.
"Ўйлайманки, ҳақиқий жанговар ҳаракатлар 2025 йилгача давом этмайди. Руслар ҳозир назорат қилаётганидан ҳам кўпроқ ҳудудни ўз назоратига олади ва сулҳ тузилади", – деб тахмин қилди мутахассис.
Олим шунингдек, агар можаро тинч йўл билан ҳал этилса ҳам, Ғарб Россияни провокация қилишдан, янги минтақаларда вазиятни беқарорлаштиришга уринишдан тўхтамаслигидан огоҳлантирди.
Кремль бир неча бор таъкидлаганидек, ҳозирда Украинадаги вазият тинч йўналишга ўтиши учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқ, Россия учун мутлақ устуворлик – бу махсус операция мақсадларига эришиш, ҳозирда бу фақат ҳарбий йўл билан мумкин. Шу билан бирга, Москва музокараларга тайёр эканини билдирган, бироқ Киев қонунчилик даражасида уларга тақиқ жорий қилган.