Украина мустақилликка эришиб, 1992 йилда Шимолий Атлантика ҳамкорлик кенгашига қўшилди. 1994 йил февраль ойида Киев “Тинчлик йўлида ҳамкорлик” ташаббуси доирасида НАТО билан, 2002 йилда эса НАТО билан шахсий шериклик режасини тузди.
2005 йилда Виктор Юшенко ҳокимият тепасига келганидан кейин Украина НАТО билан “тезлаштирилган мулоқот” форматида ҳамкорлик қилди.
2008 йилда Шимолий Атлантика алянсининг Бухарестда бўлиб ўтган саммитида Украина расмийларига барча талаблар бажарилгандан кейингина НАТОга аъзо бўлиш мумкинлиги ҳақида маълумот берилди. 2010 йилги сайловларда ғалаба қозонган Виктор Янукович даврида Украина қўшилмаслик мақомини сақлаб қолди. Бироқ, 2014 йилдаги Евромайдондан кейин Украина ҳукуматининг сиёсий йўналиши ўзгарди.
Sputnik видеосида Украина ва НАТО ўртасидаги муносабатларнинг бутун тарихини билиб олишингиз мумкин.