Ўзбекистонда илк бор 74 нафар талаба “кон муҳандисига” айланди

Мамлакатда илк бор ноёб касб эгалари тайёрланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Ўзбекистонда илк бор 74 нафар талабага “Кон муҳандислари” дипломлари топширилди. Бу ҳақда Олмалиқ шаҳридаги Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” филиали матбуот хизмати Sputnik Ўзбекистон мухбирига хабар берди.
Олмалиқдаги Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” филиалида “Очиқ кон ишлари”, “Фойдали қазилмаларни ер остида қазиб олиш”, “Кончилик машиналари ва жиҳозлари”, “Фойдали қазилмаларни бойитиш” ихтисосликлари бўйича беш ярим йил таълимдан сўнг илк 74 нафар талабага “Кон муҳандислари” дипломлари топширилди.
Впервые в Узбекистане вуз выпустил горных инженеров
Маросимда “Олмалиқ КМК” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари, Ўзбекистондаги “Россотрудничество”нинг раҳбари, Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг проректори ҳам иштирок этди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Кончилик иши бўйича юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш тизими дунёнинг энг ривожланган ва иқтисодиёти бақувват давлатлардагина мавжуд. Сабаби – бу ноёб касб эгаларини тайёрлаш жуда катта маблағ, моддий-техник база ва лабораторияларни талаб этади. Мазкур мамлакатлар сони оз бўлиб, уларнинг қаторига АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия ҳамда Европа мамлкатлари киради. Ана шундай давлатлар рўйхатига Ўзбекистон ҳам қўшилди.
“2024 йил Ўзбекистон тоғ-кончилиги ва олий таълим тизимида янги бурилиш даври бўлди. Ўтган мустақиллик даврида мамлакатимизда илк бор бутун дунёда ноёб ҳисобланган “Кон муҳандис”лари тайёрланди”, — дейилади хабарда.
ОКМК ва МИСиС орасида технологик ҳамкорлик кучаймоқда
Ҳозирда филиал 30 дан ортиқ ҳорижий илмий-тадқиқот институлари ҳамда металлургия компаниялари билан ҳамкорлик қилмоқда. Улар қаторида Россия фанлар академияси, Қозоғистон миллий фанлар академияси, “СтальПроект”, “Металлургия” институтлари ҳамда “Nord Engineering”, “Kanex Group”, “China ENFI Engineering Corporation”, “Норильский Никель” комбинати, “Средазцветметэнерго” компанияси ва бошқалар бор.
Маълумот учун, Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС” Олмалиқ филиали 2018 йили Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ташкил этилган. Бугунга қадар тоғ-кончилик соҳасида 241 та мутахассис тайёрланган.
Россия олийгоҳи битирувчиси: Ўзбекистонда металлургияни ривожлантирмоқчиман — видео