ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Россия қўшинлари Авдеевкадаги кокс-кимё заводини Украина Қуролли кучларидан тўлиқ озод қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россия мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
"Марказ" кучлар гуруҳи ҳужумни кучайтириб, Авдеевка йўналишидаги кокс заводини тўлиқ назоратга олди. Заводнинг маъмурий биноларига Россия байроқлари илиб қўйилган”, — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина бўлинмалари тартибсизлик билан чекинмоқда. Марказ гуруҳи душманнинг мустаҳкамланган ҳудудларига артиллерия ва авиация билан зарбалар бериб, фаол операцияларни давом эттирмоқда.
Авдеевка — Донецкнинг шимолий чеккаси бўлиб, махсус операция бошланганидан бери жанглар давом этмоқда. Украина қуролли кучлари у ердан ДХР пойтахти ва Донбасснинг бошқа аҳоли пунктларини мунтазам равишда ўққа тутди. 17 феврал куни кечқурун мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга Авдеевка тўлиқ назоратга олингани ҳақида ҳисобот берди.
Президент ҳарбийларни ушбу муваффақият ва муҳим ғалаба билан табриклади. Шаҳарнинг озод этилиши фронт чизиғини Донецкдан узоқлаштириш ва уни душман ҳужумларидан сезиларли даражада ҳимоя қилиш имконини берди, дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.