Ўзбекистонда дизель нархи 15 фоизга арзонлаштирилди

Бугундан YEVRO-5 SSDF русумли дизель ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан биржа савдоларига жойлаштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистонда дизель нархи 15 фоизга арзонлаштирилди, дея хабар берди “Ўзбекнефтгаз” АЖ.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берган.
"Жамият томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизель ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизель ёнилғисининг нархлари ЭКО дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди", — дейилади хабарда.
Бугундан жамиятга қарашли барча нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизель ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.
Президент бензин ва дизель захирасини шакллантиришни топширди