ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. Самарқандда Россия Бош консулхонаси очилади. Россия бош вазири Михаил Мишустин тегишли буйруғ имзолади.
Ҳужжатда Самарқандда Россия Бош консулхонасини очиш ва у ерда ўз фаолиятини олиб борувчи ходимлар рўйхатини шакиллантириш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Самарқанд шаҳрида Бош консулхонасини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган эди.
Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгиновнинг сўзларига кўра, консулхонани ташкил этиш бўйича амалий ишлар 2024 йилда бошланади.