Самарқандда Россия бош консулхонаси очилади – Мальгинов

© Посольство РФ в УзбекистанеПосол России в Узбекистане Олег Мальгинов
Посол России в Узбекистане Олег Мальгинов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2023
Oбуна бўлиш
Бунинг учун энг муҳим ҳуқуқий база тайёр, айни дамда бунинг учун мос келувчи бино излаш ва ходимларни ёллаш ишлари бошланди, деди Малгинов.
ТОШКEНТ, 17 окт – Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси яқин келажакда Самарқандда Россия бош консуллиги очилади, деди Россиянинг мамлакатдаги элчиси Олег Мальгинов РИА Новости агентлигига.
Октябрь ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Самарқанд шаҳрида Бош консуллигини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

“Албатта, бу жараёнда ўзбекистонлик ҳамкасбларимиздан, республика ҳокимлигидан, шаҳар ҳокимлигидан (ҳокимлик – таҳр.) яқин келажакда янги федерал муассаса эшикларини очиш учун ёрдам умид қиламиз”, — деди Мальгинов мзоланган ҳужжатни амалга оширишнинг бориши ҳақида фикр билдираётиб.

Элчи мазкур келишув Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги изчил кенгайиб бораётган ҳамкорликнинг муҳим босқичи эканини таъкидлади. "Бу йўлда биринчи ва энг муҳим қадам қўйилди, меъёрий-ҳуқуқий база аллақачон мавжуд, энди унчалик муҳим бўлмаган иқтисодий ва маъмурий-ташкилий қисми бошланади: тегишли бино излаш, ходимларни ёллаш ва ҳоказо", - дея аниқлик киритди Мальгинов.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда Самарқандда кўплаб муҳим тадбирлар бўлиб ўтмоқда: ҳам рус-ўзбек, ҳам халқаро ташкилотлар, ШҲТ ва МДҲ орқали. Шу билан бирга, шаҳар нафақат республиканинг сиёсий платформасига, балки Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик пойтахтига айланди ва 2023 йилда Россиядан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими қарийб икки баравар кўпайди.
“Албатта, бу омилларнинг уйғунлиги минтақадаги Россия фуқароларига консуллик ёрдамини янада жадаллаштиришни талаб қилади”, — дея қўшимча қилди элчи.
Янгиликлар лентаси
0