Москва давлат университети (МГУ) битирувчиси Шоҳрух Эгамовнинг “Shifo 24” лойиҳаси "President Tech Award" танловида ғолиблар қаторидан жой олди. У ўз лойиҳаси билан киберхавфсизлик йўналишида 30 минг доллар пул мукофотни қўлга киритди.
Илова орқали шифокорлар билан исталган вақтда боғланиш ва тавсияларни масофадан олиш мумкин бўлади.
“President Tech Award” танлови совриндори бўлдик ва 3-ўринни олдик. Унда киберхавфсизлик йўналиши бўйича “Shifo 24” мобиль иловамиз билан қатнашдик. Иловамиз орқали сиз 24/7 режимида шифокорлар маслаҳатларини олишингиз мумкин", — деди Шоҳрух Эгамов.
Илова керакли шифокорларни тез топиш имкониятини беради. Қайд этилишича, мазкур илова Ўзбекистонда ягона ҳисобланади.
Батафсил маълумотлар Sputnik Ўзбекистон видеосида.