Украина Қуролли кучлари бош қўмондони кутилмаган баёнот билан чиқди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Сирский аскарларни қутқариш учун чекинишга тайёр эканини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Украина армияси шахсий таркибни сақлаб қолиш учун керак бўлса, орқага чекинади. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони, оғир ҳарбий йўқотишлари туфайли “Мясник” (Қассоб) лақабини олган Александр Сирский “ZDF” нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Мен қайсидир позицияни тарк этганим маъқул, лекин аскарларнинг ўлимига йўл қўймайман", – дейди офицер.

Унга кўра, Россия армияси бутун фронт чизиғи бўйлаб ҳужумга ўтган ва Украина Қуролли кучлари мудофаа амалиётини бошлашга мажбур бўлмоқда.
Ўтган ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский Валерий Залужний истеъфога чиққани ва аввал қуруқликдаги қўшинларга раҳбарлик қилган Александр Сирский қўшинлар бош қўмондони этиб тайинланганини эълон қилган эди. Ғарбнинг етакчи матбуотига кўра, янги ҳарбий раҳбар мунозарали обрў қозонган: у президентнинг яқин тарафдори саналади. Бундан ташқари, аскарлар ҳарбийлар орасида кўп қурбонлар бўлгани учун генералга “Мясник” ва “Генерал 200” лақабини беришган.
Тез орада Зеленский ва Залужний билан нима бўлиши маълум бўлди