ТОШКЕНТ, 14 фев — Sputnik. Ғарбий қўшинлар гуруҳининг "Ураган" залп билан ўт очувчи реактив тизимлар экипажлари Купянск йўналишида Украина қуролли кучларининг орқадаги позицияларига зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
“Ғарбий кучлар гуруҳининг "Ураган" залп билан ўт очувчи реактив тизимлар ҳужум топшириқларини бажараётиб, Украина Қуролли кучларининг Купянск йўналишидаги орқа позицияларига зарба берди”, — дейилади хабарда.
Натижада Украина мустаҳкамланган пунктлари ва ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Ҳаво разведкаси нишонларни аниқлашга ёрдам берди, унинг ёрдамида жангарилар ва оғир техника гуруҳлари, шунингдек, кўп сонли юк машиналарининг тизимли ҳаракатларини аниқлаш мумкин бўлди.
"Бир неча кетма-кет ракета зарбалари биноларни, истеҳкомларни вайрон қилди, душман техникаси ва пиёда аскарларни йўқ қилди", – деб хулоса қилди вазирлик.
Бир кун олдин Мудофаа вазирлиги Ғарбий кучлар гуруҳи жангчилари Украина Қуролли кучлари ҳужумчи қўшинларининг Купянск йўналиши бўйича тўртта ҳужумини қайтарганлиги, душман 180 нафаргача ҳарбий хизматчи ва бир нечта зирҳли техникасини йўқотгани ҳақида хабар берган эди.