ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Март ойида Самарқандга Екатеринбургдан тадбиркорлар ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги дипломатлари "Финансовая Корпорация Открытие" банкининг Ғарбий Сибирь ваколатхонаси бўлим менеджери Светлана Шуматова билан учрашди.
Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск вилояти тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб қилиш масалалари кўриб чилилди.
“Ўзбекистон бизнес вакиллари билан манфаатли алоқаларни ўрнатиш истагида бўлган банкнинг йирик мижозларидан иборат делегациянинг жорий йил март ойида Самарқанд шаҳрига бизнес-миссия билан бориши режалаштирилгани билдирилди”, — дейилади хабарда.
Томонлар мазкур сафар режаси ва ташриф давомида намойиш этиладиган тақдимот материалларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.