Самарқандга Екатеринбургдан тадбиркорлар ташрифи кутилмоқда

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишФлаг России и Узбекистана, архивное фото
Флаг России и Узбекистана, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.02.2024
Oбуна бўлиш
Март ойида Екатеринбургдаги тадбиркорлар Ўзбекистон бизнес вакиллари билан учрашади.
ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Март ойида Самарқандга Екатеринбургдан тадбиркорлар ташрифи режалаштирилмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар берди.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консуллиги дипломатлари "Финансовая Корпорация Открытие" банкининг Ғарбий Сибирь ваколатхонаси бўлим менеджери Светлана Шуматова билан учрашди.
Унда Ўзбекистон ҳудудлари ва Свердловск вилояти тадбиркорлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонга хорижий сармояларни жалб қилиш масалалари кўриб чилилди.

“Ўзбекистон бизнес вакиллари билан манфаатли алоқаларни ўрнатиш истагида бўлган банкнинг йирик мижозларидан иборат делегациянинг жорий йил март ойида Самарқанд шаҳрига бизнес-миссия билан бориши режалаштирилгани билдирилди”, — дейилади хабарда.

Томонлар мазкур сафар режаси ва ташриф давомида намойиш этиладиган тақдимот материалларини биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.
Чрезвычайный и полномочный посол Республики Узбекистан Ботиржон Асадов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2023
Ўзбекистонда Россия компаниялари сони икки баравар кўпайди — Ботиржон Асадов
Янгиликлар лентаси
0