ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Кеча тунда Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск вилояти устида Украинанинг учта дронини йўқ қилди, деб хабар берди Россия Мудофаа вазирлиги.
Таъкидланишича, Киев режими яна самолёт типидаги дронлар ёрдамида террористик ҳужум уюштиришга уринди.
“Навбатчи ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Брянск вилояти ҳудуди устида учта учувчисиз учиш аппаратини тутиб, йўқ қилди”, — дейилади хабарда.
Украина Қуролли кучлари Россиянинг марказий ва чегарадош ҳудудларини мунтазам равишда ўққа тутмоқда.
Брянск вилоятида террорчилик хавфининг сариқ даражаси мавжуд. Бу ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини кучайтириш, вокзаллар ва бошқа аҳоли гавжум жойларда тинтувлар ўтказиш, тиббиёт ташкилотларини шай ҳолатга келтириш, стратегик объектлар қўриқланишини кучайтиришни назарда тутади.