Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия армияси Украинадаги немис ёлланма аскарини ҳайратда қолдирди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишРабота морской пехоты в зоне СВО. Архивное фото
Работа морской пехоты в зоне СВО. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2024
Oбуна бўлиш
Ёлланма аскар Украина Қуролли кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликларини Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилишда жуда суст бўлганлиги билан изоҳлади.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Украина Қуролли кучлари томонида Украинада жанг қилаётган Бен исмли немис ёлланма аскар “Bild” нашрига Россиянинг “чексиз армияси” ҳақида шикоят қилди.
“Руслар шунчаки чексиз миқдордаги техника ва чексиз сонли аскарга эга”, - деди у.
Ёлланма аскар Украина Қуролли кучларининг фронтдаги муваффақиятсизликларини Ғарб давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича қарор қабул қилишда жуда суст бўлганлиги билан изоҳлади.
Унинг фикрига кўра, ҳарбий ёрдамнинг етарли эмаслиги, Украина Қуролли кучларининг мувофиқлаштирилмаган ҳаракатлари ва Россия армиясининг кучи Украина қарши ҳужумининг тўлиқ барбод бўлишига олиб келди.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, биргина январь ойида Украина қўшинларининг йўқотишлари 23 минг кишидан ошган ва уч мингта қурол-яроғ, жумладан, немис "Leopard" танклари, Американинг "Bradley" пиёда жанговар машиналари, "Patriot" ва HIMARS ракеталари йўқ қилинган. Бундан ташқари, Россия армияси Украинадаги ҳарбий инфратузилма ва ҳарбий-саноат комплекси объектларига 127 марта юқори аниқликдаги зарбалар берди.
Украина Қуролли кучлари  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2024
Украина Қуролли кучлари баҳор охиригача АҚШ ёрдами етишмаслигини ҳис қилади —ОАВ
Янгиликлар лентаси
0