Москвадаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйилди

Бугун 9 феврал — буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги нишонланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Москвада Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, дипломатик корпус ходимлари, Москва давлат лингвистика университети (МГЛУ) Ўзбек тили ва маданияти маркази директори, ўзбек тили фани ўқитувчиси Бегам Караева ва УзГУМЯ-МГЛУ қўшма таълим дастури талабалари иштирок этишди.

Бугун 9 феврал — буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги нишонланмоқда. ушбу муносабат билан дунёнинг кўплаб шаҳарларида байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда, буюк шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилмоқда.
Дарвоқе, Алишер Навоийнинг ҳайкаллари бугунги кунда Боку, Москва, Шанхай, Вашингтон, Ашхобод, Ўш, Остона, Сеул, Минск, Душанбе шаҳарлари ва Япония мамлакатида ўрнатилган.