ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташишнинг тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.
“O'zlitineftgaz” акциядорлик жамиятида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кўмагида савдо ваколатхонаси ва Россиянинг “Хромос инжиниринг” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
“Анжуман давомида экспертлар ишлаб чиқаришда тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденциялар, табиий газни қайта ишлаш, газ хроматографларидан фойдаланишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Россия Федерациясининг Савдо вакили Константин Злигостев нефт-газ саноати, жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳасида Россия-Ўзбекистон муносабатлари юқори даражада ривожланганлигини таъкидлади. Жумладан, январь ойида Тошкентда хроматография йўналиши бўйича “Хромос инжиниринг” ўқув маркази очилиб, талабалар ишга қабул қилинмоқда.
Ўзбекистондаги нефт-газ корхоналарининг қуввати илгари йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш имконини берган. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда табиий газ қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 9,6 фоизга, 46,71 миллиард куб метрга, нефт қазиб олиш 2,3 фоизга, 770,1 минг тоннага камайган.