https://sputniknews.uz/20240208/rossiya-ozbekiston-tabiiy-gaz-tijorat-hisob-42401015.html
Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газнинг тижорат ҳисоби масаласини муҳокама қилишди
Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газнинг тижорат ҳисоби масаласини муҳокама қилишди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташишнинг тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишди.
2024-02-08T17:30+0500
2024-02-08T17:30+0500
2024-02-08T17:30+0500
иқтисод
ўзбекистон
ўзбекистон - россия
нефть
газ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/08/42402684_152:0:1223:603_1920x0_80_0_0_d5e5ce500efce3eb42e673bed8212ba4.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташишнинг тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси хабар берди.“O'zlitineftgaz” акциядорлик жамиятида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кўмагида савдо ваколатхонаси ва Россиянинг “Хромос инжиниринг” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.Россия Федерациясининг Савдо вакили Константин Злигостев нефт-газ саноати, жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳасида Россия-Ўзбекистон муносабатлари юқори даражада ривожланганлигини таъкидлади. Жумладан, январь ойида Тошкентда хроматография йўналиши бўйича “Хромос инжиниринг” ўқув маркази очилиб, талабалар ишга қабул қилинмоқда.Ўзбекистондаги нефт-газ корхоналарининг қуввати илгари йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш имконини берган. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда табиий газ қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 9,6 фоизга, 46,71 миллиард куб метрга, нефт қазиб олиш 2,3 фоизга, 770,1 минг тоннага камайган.
https://sputniknews.uz/20240126/ozbekneftgaz-geologiya-qidiruv-sohasiga-tatneft-mutaxassislarini-jalb-qildi-42225805.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/08/42402684_168:0:1183:761_1920x0_80_0_0_03477712160cc84f7fb75904ae3f43b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон экспертлар табиий газни қазиб олиш қайта ишлаш тижорат ҳисоби ўзбекнефтгаз
россия ўзбекистон экспертлар табиий газни қазиб олиш қайта ишлаш тижорат ҳисоби ўзбекнефтгаз
Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газнинг тижорат ҳисоби масаласини муҳокама қилишди
Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташишнинг тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон экспертлари табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ва ташишнинг тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденцияларни муҳокама қилишди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси
хабар берди. “O'zlitineftgaz” акциядорлик жамиятида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти кўмагида савдо ваколатхонаси ва Россиянинг “Хромос инжиниринг” МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
“Анжуман давомида экспертлар ишлаб чиқаришда тижорат ҳисоби соҳасидаги сўнгги тенденциялар, табиий газни қайта ишлаш, газ хроматографларидан фойдаланишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Россия Федерациясининг Савдо вакили Константин Злигостев нефт-газ саноати, жумладан, стандартлаштириш ва метрология соҳасида Россия-Ўзбекистон муносабатлари юқори даражада ривожланганлигини таъкидлади. Жумладан, январь ойида Тошкентда хроматография йўналиши бўйича “Хромос инжиниринг” ўқув маркази очилиб, талабалар ишга қабул қилинмоқда.
Ўзбекистондаги нефт-газ корхоналарининг қуввати илгари йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар ишлаб чиқариш имконини берган. Расмий статистик маълумотларга кўра, 2023 йилда мамлакатда табиий газ қазиб олиш ўтган йилга нисбатан 9,6 фоизга, 46,71 миллиард куб метрга, нефт қазиб олиш 2,3 фоизга, 770,1 минг тоннага камайган.