Европа Трамп билан савдо урушига тайёрланмоқда — ОАВ

ОАВ: Трамп ғалаба қозонган тақдирда, Европа Иттифоқи савдо тарифларига жавоб бериш масаласини ўйламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Европа Дональд Трамп ноябрь ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ғалаба қозонган тақдирда, у билан трансатлантик савдо урушига тайёрланмоқда. Бу ҳақда РИА Новости "Bloomberg" нашрига таяниб хабар берди.

“Европа Иттифоқи Дональд Трамп президентлиги қандай бўлишини расмий баҳолаш устида ишламоқда, агар у АҚШ сайловларида ғалаба қозонса, блокка таъсир қилиши мумкин бўлган ҳар қандай жазо чораларига қандай жавоб беришни режалаштирмоқда”, — дейилади мақолада.

Агентликка исми ошкор этилмаган европалик амалдорнинг айтишича, Еврокомиссия Трамп ғолиб бўлиш сценарийсига “алоҳида эътибор” қаратиб, сайловлар оқибатларини баҳолашга тайёргарлик бошлаган. Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида республикачининг янги муддатга ҳокимиятга келиши ЕИга қарши қаратилган савдо тарифларининг жорий этилишига олиб келиши "умумэътироф этилган".
Агентлик аввалроқ Трамп жамоаси Европа Иттифоқига қарши потенциал ҳаракатлар рўйхатини тузаётгани ҳақида хабар берган эди, бу рўйхат 10 фоизлик умумий минимал савдо тарифини жорий этишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Трамп АҚШни чиқиндихона деб атади