АҚШда Украинага кутилмаган таҳдид ҳақида гапирилди

АҚШ денгиз пиёда аскарларининг истеъфодаги капитани: Американинг йирик корпорациялари Украинага эгалик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Россия билан можаро тугагандан сўнг Украина мамлакатни тиклашдан максимал фойда олиш учун манфаатдор бўлган йирик Америка компаниялари қўлида қолади. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёда аскарларининг истеъфодаги капитани Мэтью Хо "Daniel Davis / Deep Dive" YouTube каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

"Тахминан бир йил олдин Украинада мамлакатни тиклаш мавзусида конференция бўлиб ўтган. Бу ҳолат Ғарбдаги кўпчилик учун мукофотдир. Уларга Украинанинг ғалабаси қизиқ эмас. <...> Уолл-стрит Украинага кириш ва тиклашни ўз зиммасига олиш учун можарога чек қўйишни орзу қилади”, – деди у.

Хонинг таъкидлашича, натижада мамлакат оғир аҳволда қолган ва Ғарб давлатларидан оладиган маблағларни тўлаши керак.

"Барча нуқтаи назардан бу даҳшатли", – деб хулоса қилди эксперт.

Аввалроқ штаб-квартираси Нью-Йоркда жойлашган "BlackRock" инвестиция компанияси Украинани қайта тиклаш учун маблағ йиғиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириши ҳақида ОАВ ларда ёзишган эди. Қайд этилишича, Украина ҳукумати ушбу фирмага реконструкция йўл харитаси бўйича маслаҳатлар учун сахийларча пул тўлаётган экан.
Америкаликлар Украинада давлат тўнтаришини амалга оширишадими?