Россия компанияси Ўзбекистон аэропортларини радиотехника билан жиҳозлайди

“Азимут” компанияси Ўзбекистон аэродромларини ер усти радиотехникаси билан жиҳозлаш лойиҳаси устида ишламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россиянинг “Азимут” акциядорлик жамияти парвозлар хавфсизлигини ошириш мақсадида Ўзбекистондаги аэродромларни радиотехника воситалари билан жиҳозлайди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг мамлакатдаги савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев ва “Азимут” компанияси бош директори Аскер Саидов компаниянинг республикадаги фаолиятини муҳокама қилган.

“Учрашувда Россия компанияси раҳбари Ўзбекистон аэродромларини ер усти радиотехникаси билан жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди. Бу республикада ҳаво қатнови хавфсизлигини ишончли даражада таъминлаш имконини беради”, — дейилади хабарда.

Злигостев Ўзбекистон аэропортлари инфратузилмасини янада модернизация қилиш истиқболларини инобатга олган ҳолда “Азимут” маҳаллий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятларга эга эканлигини таъкидлади.
“Азимут” фуқаро авиацияси корхоналари учун алоқа ускуналарини ишлаб чиқади ва навигация, қўниш, ҳаво ҳаракатини бошқаришни кузатиш ва автоматлаштириш ускуналари билан таминлайди. Шунингдек, аэродромлар ва ҳаво ҳаракатини бошқариш марказларини жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш бўйича комплекс лойиҳалар ишлаб чиқади.
Аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратилади