Ўзбекистонда IT хизматлари экспорти ўсди — Шерзод Шерматов

Энг кўп экспорт ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Ўтган йили барча ҳудудларда IT-хизматлари экспорти ўсиб, умумий 344 млн долларга етди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.
Вазирининг сўзларига кўра, қатор ҳудудларда IT-Парк резидентлари ўз экспортларини оширишга эришган. Энг кўп экспорт ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда.
“Буёғига асосан экспорт учун ҳаракат қилиш кераклигини ва бу каби шароитларни давом этишини режа қилган компаниялар 2027 йил якунигача экспортларини умумий даромаддаги улушини камида 50 фоизга чиқаришлари зарурлигини барча учрашувларда АйТи Парк резидентларига тушунтириб бораяпмиз”, деб ёзади у Telegram-каналида.
Айтилишича, бу йил IT экспортини кўпайтириш учун асосан ёшларни кўпроқ чет тиллари ва ITини ўрганишига қизиқтириш ҳамда чет эллик компанияларни кўпроқ Ўзбекистонга, айниқса ҳудудларга таклиф этиш зарур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда мамлакатда IT компаниялар сони 1 минг 600 тага етган. 2017 йилда 600 минг доллар бўлган экспорт ҳажми жорий йил якуни билан 300 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.
Мирзиёев IT, туризм, инвестиция салоҳиятининг яхлит имижини яратиш бўйича кўрсатма берди