ТОШКЕНТ, 4 фев — Sputnik. Лас-Вегасда (АҚШ) UFC Fight Night турнири бўлиб ўтди. Унда UFC’даги биринчи ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродов доғистонлик Алиасхаб Хизриев билан жанг қилди.
Аммо жанг 15 сонияга ҳам етиб бормади. Биринчи раунд бошида Хизриев Муродовнинг кўзига бармоғи билан зарба берди, жанг 11 сониядан кейин тўхтатилди. Бир оз танаффуздан сўнг Муродов чап кўзини очолмаётганини айтди.
Шундан сўнг, жанг тўхтатилди ва у ўтказилмаган деб топилди.