https://sputniknews.uz/20230227/mahmud-murodov-biografiya-ufc-uzbekistan-32452578.html
Маҳмуд Муродов – биография
Маҳмуд Муродов – биография
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек UFC жангчиси, профессионал спортчи Маҳмуд Муродовнинг карьераси ҳаёти ҳақида – батафсил Sputnik материалида.
2023-02-27T20:30+0500
2023-02-27T20:30+0500
2023-02-27T21:04+0500
спорт
ufc
маҳмуд муродов
биография
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1b/22416829_0:0:1301:731_1920x0_80_0_0_f805848e71c4f8d5e027dc35234d1b82.jpg
Маҳмуд Муродов 1990 йил 8 февраль куни Тожикистонда туғилган. 1992 йилда оиласи билан Бухоро вилоятига кўчиб келган. 14 ёшида отаси автоҳалокат туфайли вафот этади, 17 ёшида у Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш учун кетади. У ерда қўриқчи бўлиб ишлайди ва шериклари билан спорт билан шуғулланади.Спорт карьераси2012 йили Муродов спортдаги карьерасини бошлайди. Ўша вақтда ҳали унчалик танилмаган K1EL промоушени ҳомийлигида дебют жанг олиб борган. 2019 йилда UFC жангида Маҳмуд Муродов илк бор Алессио Ди Кирико билан курашган. Унда ҳакамларнинг бир овоздаги қарори билан ўзбек жангчиси ғалаба қозонган эди. Муродов спортдаги фаолиятида 33 та жанг ўтказиб, 25 тасида ғалаба қозонган. 8 тасида мағлубиятга учраган, дуранг натижа қайд этилмаган.Тепага қараб зарба бериш қобилияти учун Маҳмуд Муродовга "Учар ўзбек"деб ном қўйишган. У 83.91 кг бўлиб, ўрта вазн тоифасига киради. Бўйи - 187.96 см.Маҳмуд Муродов Мутлақ жангчилик чемпионати UFC билан 2019 йилда расман шартнома имзолаган. Бу ҳақда Муродовнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган эди.Шахсий ҳаётПрофессионал спортчи чехиялик модель Моника Багаровага уйланган. 2020 йилда Румия исмли қиз фарзанд кўришган. Ҳозирда улар Тошкентда истиқомат қилади.2022 йилда Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.“Ўзбекистон Республикасига ва президентимга садоқат билан хизмат қиламан!”, — дея изоҳ қолдирган.ЮтуқларМаҳмуд Муродовнинг жангларида ўзига хос тезлик тактикаси, кучли зарбаси ва жисмоний салоҳияти юқорилигини кўриш мумкин.Деян Топальский, Томас Пенз, Эдвальдо Хосе де Оливейра, Патрик Йевицко, Эндрю Санческаби рақибларини техник нокаут билан, Питер Кэпкович, Дамиан Чандзель ва кўплаб рақибларини оғриқли зарбалар, тезкорлик билан ютган.MPLСпортчи профессионал спортчилар таркибидан иборат ўз промоутерлиги остида Muradov Professional League компаниясига асос солди. 2021 йилда лиганинг илк турнир жанглари ўтказилган.Ҳозирда лига таркибида Рамазан Темуров, Муҳиддин Мамажонов, Умар Каримов, Бобур Қурбонов, Ислом Камалдинов ва бошқа шу каби спортчилар курашади.Навбатдаги жангСпортчининг навбатдаги жанги 11 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги The Theater at Virgin Hotels аренасида бўлиб ўтади. Спортчи россиялик ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Абусуфён Магомедовга қарши жангга тушади. Қизиғи шундаки, иккала спортчининг ёши тенг бўлиб, ҳатто спортдаги фаолиятида ўтказган жанглар сони ҳам яқин. Магомедовда 30 та жанг, 25 та ғалаба, 4 марта мағлубият ва 1 марта дуранг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1b/22416829_0:0:1223:917_1920x0_80_0_0_68709c1cbec257c17a62e20ab573e2a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маҳмуд муродов - биография 115/5000tekshirishlotinchao‘zbek ufc jangchisi, professional sportchi mahmud murodovning karyerasi hayoti haqida – batafsil sputnik materialida.
маҳмуд муродов - биография 115/5000tekshirishlotinchao‘zbek ufc jangchisi, professional sportchi mahmud murodovning karyerasi hayoti haqida – batafsil sputnik materialida.
Маҳмуд Муродов – биография
20:30 27.02.2023 (янгиланди: 21:04 27.02.2023) Ўзбек UFC жангчиси, профессионал спортчи Маҳмуд Муродовнинг карьераси, шахсий ҳаёти, ютуқлари ҳақида – батафсил Sputnik материалида.
Маҳмуд Муродов 1990 йил 8 февраль куни Тожикистонда туғилган. 1992 йилда оиласи билан Бухоро вилоятига кўчиб келган. 14 ёшида отаси автоҳалокат туфайли вафот этади, 17 ёшида у Россиянинг Томск шаҳрига ишлаш учун кетади. У ерда қўриқчи бўлиб ишлайди ва шериклари билан спорт билан шуғулланади.
2012 йили Муродов спортдаги карьерасини бошлайди. Ўша вақтда ҳали унчалик танилмаган K1EL промоушени ҳомийлигида дебют жанг олиб борган. 2019 йилда UFC жангида Маҳмуд Муродов илк бор Алессио Ди Кирико билан курашган. Унда ҳакамларнинг бир овоздаги қарори билан ўзбек жангчиси ғалаба қозонган эди. Муродов спортдаги фаолиятида 33 та жанг ўтказиб, 25 тасида ғалаба қозонган. 8 тасида мағлубиятга учраган, дуранг натижа қайд этилмаган.
Тепага қараб зарба бериш қобилияти учун Маҳмуд Муродовга "Учар ўзбек"деб ном қўйишган. У 83.91 кг бўлиб, ўрта вазн тоифасига киради. Бўйи - 187.96 см.
Маҳмуд Муродов Мутлақ жангчилик чемпионати UFC билан 2019 йилда расман шартнома имзолаган. Бу ҳақда Муродовнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган эди.
“Мен UFC’даги биринчи ўзбекман. Чунки дунёнинг энг кучли ташкилоти UFC билан шартнома имзоладим. Ўз оға-иниларим жамоасига қилинган иш учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Биргаликда тарих ясаймиз. Қўллаб-қувватловингиз, менга ишонганингиз учун катта раҳмат. Биргаликда навбатдаги ғалаба сари олға борамиз”, - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасига изоҳ қолдирган эди.
Профессионал спортчи чехиялик модель Моника Багаровага уйланган. 2020 йилда Румия исмли қиз фарзанд кўришган. Ҳозирда улар Тошкентда истиқомат қилади.
2022 йилда Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилган.“Ўзбекистон Республикасига ва президентимга садоқат билан хизмат қиламан!”, — дея изоҳ қолдирган.
Маҳмуд Муродовнинг жангларида ўзига хос тезлик тактикаси, кучли зарбаси ва жисмоний салоҳияти юқорилигини кўриш мумкин.
Деян Топальский, Томас Пенз, Эдвальдо Хосе де Оливейра, Патрик Йевицко, Эндрю Санческаби рақибларини техник нокаут билан, Питер Кэпкович, Дамиан Чандзель ва кўплаб рақибларини оғриқли зарбалар, тезкорлик билан ютган.
Спортчи профессионал спортчилар таркибидан иборат ўз промоутерлиги остида Muradov Professional League компаниясига асос солди. 2021 йилда лиганинг илк турнир жанглари ўтказилган.
Ҳозирда лига таркибида Рамазан Темуров, Муҳиддин Мамажонов, Умар Каримов, Бобур Қурбонов, Ислом Камалдинов ва бошқа шу каби спортчилар курашади.
Спортчининг навбатдаги жанги 11 март куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги The Theater at Virgin Hotels аренасида бўлиб ўтади.
Спортчи россиялик ўрта вазн тоифасидаги UFC жангчиси Абусуфён Магомедовга қарши жангга тушади. Қизиғи шундаки, иккала спортчининг ёши тенг бўлиб, ҳатто спортдаги фаолиятида ўтказган жанглар сони ҳам яқин.
Магомедовда 30 та жанг, 25 та ғалаба, 4 марта мағлубият ва 1 марта дуранг.