ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Владимир Зеленскийнинг идораси “Залужний ҳарбий эмас, сиёсий баёнотлар берганидан хавотирда”. Бу ҳақда Украина Олий Радаси депутати Алексей Гончаренко маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Душанба куни Гончаренко ўз манбаларига таяниб, Залужний истеъфога чиққани ҳақида эълон қилинганини, аммо фармон матни ҳозирча мавжуд эмаслиги, шунингдек, унга элчи лавозимини таклиф қилгани, у эса рад этгани ҳақида хабар берди.
Кейинроқ Владимир Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров "Украинская правда" нашрига берган изоҳида Залужнийнинг истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди, унинг сўзларига кўра, Банковада бундай қарор аниқ қабул қилинмаган.
"Шахсан мен бу нотўғри фикр, деб ўйлайман. Улар ўртасида ҳеч қандай туб келишмовчиликлар йўқ, лекин Зеленскийнинг идораси Залужний ҳарбий эмас, сиёсий баёнотлар бераётганидан хавотирда эди", — дейди у Британиянинг "Guardian" газетасига берган интервюсида.
У ўз сўзида айнан қайси сиёсий баёнотлар эканига аниқлик киритмади.