https://sputniknews.uz/20240130/zelenskiy-zalujniy-lavozim-taklif-42264518.html
Зеленский Залужнийга бошқа муҳим лавозимни эгаллашни таклиф қилмади — ОАВ
Зеленский Залужнийга бошқа муҳим лавозимни эгаллашни таклиф қилмади — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
"Зеркало Недели" нашри: Зеленский Залужнийга муҳим лавозимга тайинланмасдан ўз лавозимини тарк этишни таклиф қилди.
2024-01-30T11:39+0500
2024-01-30T11:39+0500
2024-01-30T11:42+0500
украина
владимир зеленский
валерий залужный
ҳарбий
қуролли кучлар
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/18/35293748_0:106:3000:1794_1920x0_80_0_0_c0cb058022d2717a2f339d6d81944256.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Душанба куни Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийга бошқа муҳим лавозимга тайинланмасдан ўз лавозимини тарк этишни таклиф қилди, Залужний истеъфога чиқиш аризасини ёзиш ниятида эмас. Бу ҳақда Украинанинг "Зеркало Недели" нашри Зеленскийнинг кабинетидаги ва Залужний атрофидаги манбаларга таяниб таъкидламоқда, деб ёзади РИА Новости. Нашр суҳбатдошлари, шунингдек, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзмагани ва ёзмоқчи ҳам эмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, улар Зеленскийнинг фармони билан Залужнийни лавозимидан четлаштириш учун мудофаа вазири Рустам Умеровнинг тақдимномаси зарурлигини таъкидладилар.Бундан ташқари, манбалар Залужнийнинг ҳали фармон билан расмийлаштирилмаган истеъфоси Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги ва мамлакат сиёсий раҳбариятидаги кадрлар ўзгариши занжирининг биринчи бўғини эканлигини тасдиқлашди.Душанба куни эрталаб Украина парламенти депутати Алексей Гончаренко* ўз манбаларига таяниб Залужний истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилинганини, аммо фармон матни ҳозирча йўқлигини айтди. Депутатнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари бош қўмондонига Европа давлатларидан бирида элчи лавозими таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган. Залужнийнинг ишдан бўшатилиши ҳақида Олий Раданинг собиқ депутати Борислав Береза ҳам хабар берган эди.Бу баёнотлардан сўнг Украина Мудофаа вазирлиги Telegram саҳифасида “бу ҳақиқат эмас” йўсинида пост эълон қилди. Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров ҳам “Украинская правда” нашрига берган изоҳида Украина Қуролли кучлари бош қўмондони истеъфога чиққани ҳақидаги хабарларни рад этди.* Росфинмониторинг террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилган
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/18/35293748_360:14:2817:1857_1920x0_80_0_0_9c603bf684dbf0d46c881de103bab708.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"зеркало недели" нашри зеленский залужний лавозим
"зеркало недели" нашри зеленский залужний лавозим
Зеленский Залужнийга бошқа муҳим лавозимни эгаллашни таклиф қилмади — ОАВ
11:39 30.01.2024 (янгиланди: 11:42 30.01.2024) "Зеркало Недели" нашри: Зеленский Залужнийга муҳим лавозимга тайинланмасдан ўз лавозимини тарк этишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Душанба куни Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийга бошқа муҳим лавозимга тайинланмасдан ўз лавозимини тарк этишни таклиф қилди, Залужний истеъфога чиқиш аризасини ёзиш ниятида эмас. Бу ҳақда Украинанинг "Зеркало Недели" нашри Зеленскийнинг кабинетидаги ва Залужний атрофидаги манбаларга таяниб таъкидламоқда, деб ёзади
РИА Новости. "Ҳа, шундай таклиф бор эди. Ўз навбатида, Залужний ким билан ишлашни ҳал қилиш олий бош қўмондоннинг ҳуқуқи эканлигини айтди", – деб жавоб берди манбалар Зеленский Залужнийга истеъфога чиқишни таклиф қилдими деган саволга жавобан.
Нашр суҳбатдошлари, шунингдек, Украина Қуролли кучлари бош қўмондони истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзмагани ва ёзмоқчи ҳам эмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, улар Зеленскийнинг фармони билан Залужнийни лавозимидан четлаштириш учун мудофаа вазири Рустам Умеровнинг тақдимномаси зарурлигини таъкидладилар.
“Йўқ, ёзгани йўқ ва ёзиш нияти ҳам йўқ... Залужнийга ҳеч қандай адекват ёки аҳамиятли нарса таклиф қилинмади, гап фақат ёрдамчи ёки маслаҳатчи мақоми ҳақида бўлди”, — дея манбалардан иқтибос келтирмоқда нашр.
Бундан ташқари, манбалар Залужнийнинг ҳали фармон билан расмийлаштирилмаган истеъфоси Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги ва мамлакат сиёсий раҳбариятидаги кадрлар ўзгариши занжирининг биринчи бўғини эканлигини тасдиқлашди.
Душанба куни эрталаб Украина парламенти депутати Алексей Гончаренко* ўз манбаларига таяниб Залужний истеъфога чиқиши ҳақида эълон қилинганини, аммо фармон матни ҳозирча йўқлигини айтди. Депутатнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари бош қўмондонига Европа давлатларидан бирида элчи лавозими таклиф қилинган, бироқ у рад жавобини берган. Залужнийнинг ишдан бўшатилиши ҳақида Олий Раданинг собиқ депутати Борислав Береза ҳам хабар берган эди.
Бу баёнотлардан сўнг Украина Мудофаа вазирлиги Telegram саҳифасида “бу ҳақиқат эмас” йўсинида пост эълон қилди. Зеленскийнинг матбуот котиби Сергей Никифоров ҳам “Украинская правда” нашрига берган изоҳида Украина Қуролли кучлари бош қўмондони истеъфога чиққани ҳақидаги хабарларни рад этди.
* Росфинмониторинг террорчилар ва экстремистлар реестрига киритилган