ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийни давлат сирини ошкор қилишда айблаб, 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. РИА Новости хабарига асосан.
Энг муҳими бу воқеа Имран Хон иштирок этиши кутилаётган сайловлардан бир ҳафта олдин содир бўлмоқда. Энди у, катта эҳтимоллик билан, сайловларга ўз номзодини қўйишга улгурмайди.
Имрон Хон ўз мамлакатида халқ орасида обрўга эга бўлган етакчи эди. Шунингдек, у ўз сиёстий фаолиятида кўпроқ Россия ва Хитой билан яқинлашиш тарафдори бўлган.
2022 йилнинг феврал ойида у Москвага расмий ташриф билан келган. Шу йилнинг апрелида эса Покистон парламенти уни лавозимидан четлатишни бошлади.
Маълум бўлишича, бундан олдин Покистоннинг АҚШдаги элчиси Вашингтондан хуфия телеграмма олган, ундан Имрон Хон Россиянинг Украинадаги махсус операциясига нейтрал позицияси туфайли уни ҳукуматдан четлатиш зарурлиги айтилган эди. Суд ушбу воқеага асосланиб собиқ бош вазирга ҳукм чиқарган.