https://sputniknews.uz/20240130/pokiston-sudi-imron-xonni-10-yilga-qamash-haqida-hukm-chiqardi-42280423.html
Покистон суди Имрон Хонни 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди
Покистон суди Имрон Хонни 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди
Sputnik Ўзбекистон
Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийни давлат сирини ошкор қилишда айблаб, 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. Энг муҳими бу воқеа Имран Хон иштирок этиши кутилаётган сайловлардан бир ҳафта олдин содир бўлмоқда. Энди у, катта эҳтимоллик билан, сайловларга ўз номзодини қўйишга улгурмайди.Имрон Хон ўз мамлакатида халқ орасида обрўга эга бўлган етакчи эди. Шунингдек, у ўз сиёстий фаолиятида кўпроқ Россия ва Хитой билан яқинлашиш тарафдори бўлган.
2024-01-30T19:05+0500
2024-01-30T19:05+0500
2024-01-30T19:24+0500
покистон
ақш
суд
сиёсат
дунё янгиликлари
дунёда
имрон хон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34856339_0:0:3001:1688_1920x0_80_0_0_0190c86518fbb2583ebec8bc7abafe28.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийни давлат сирини ошкор қилишда айблаб, 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. РИА Новости хабарига асосан. Энг муҳими бу воқеа Имран Хон иштирок этиши кутилаётган сайловлардан бир ҳафта олдин содир бўлмоқда. Энди у, катта эҳтимоллик билан, сайловларга ўз номзодини қўйишга улгурмайди.Имрон Хон ўз мамлакатида халқ орасида обрўга эга бўлган етакчи эди. Шунингдек, у ўз сиёстий фаолиятида кўпроқ Россия ва Хитой билан яқинлашиш тарафдори бўлган. 2022 йилнинг феврал ойида у Москвага расмий ташриф билан келган. Шу йилнинг апрелида эса Покистон парламенти уни лавозимидан четлатишни бошлади. Маълум бўлишича, бундан олдин Покистоннинг АҚШдаги элчиси Вашингтондан хуфия телеграмма олган, ундан Имрон Хон Россиянинг Украинадаги махсус операциясига нейтрал позицияси туфайли уни ҳукуматдан четлатиш зарурлиги айтилган эди. Суд ушбу воқеага асосланиб собиқ бош вазирга ҳукм чиқарган.
покистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/0b/34856339_147:0:2814:2000_1920x0_80_0_0_ca9c148ebd8065fcb19994a8f43d234a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
покистон бош вазири имрон хон ташқи ишлар вазири шоҳ маҳмуд қурайший суд қамоқ
покистон бош вазири имрон хон ташқи ишлар вазири шоҳ маҳмуд қурайший суд қамоқ
Покистон суди Имрон Хонни 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди
19:05 30.01.2024 (янгиланди: 19:24 30.01.2024) Имрон Хон бу ишларнинг барчаси АҚШ кўрсатмаси билан қилинаётганини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Покистон суди собиқ бош вазир Имрон Хон ва собиқ ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийни давлат сирини ошкор қилишда айблаб, 10 йилга қамаш ҳақида ҳукм чиқарди. РИА Новости
хабарига асосан.
Энг муҳими бу воқеа Имран Хон иштирок этиши кутилаётган сайловлардан бир ҳафта олдин содир бўлмоқда. Энди у, катта эҳтимоллик билан, сайловларга ўз номзодини қўйишга улгурмайди.
Имрон Хон ўз мамлакатида халқ орасида обрўга эга бўлган етакчи эди. Шунингдек, у ўз сиёстий фаолиятида кўпроқ Россия ва Хитой билан яқинлашиш тарафдори бўлган.
2022 йилнинг феврал ойида у Москвага расмий ташриф билан келган. Шу йилнинг апрелида эса Покистон парламенти уни лавозимидан четлатишни бошлади.
Маълум бўлишича, бундан олдин Покистоннинг АҚШдаги элчиси Вашингтондан хуфия телеграмма олган, ундан Имрон Хон Россиянинг Украинадаги махсус операциясига нейтрал позицияси туфайли уни ҳукуматдан четлатиш зарурлиги айтилган эди. Суд ушбу воқеага асосланиб собиқ бош вазирга ҳукм чиқарган.