Ўзбекистоннинг биринчи президенти мамлакат давлат мустақиллигини эълон қилган республика раҳбари сифатида тарихда мангу қолади. Унинг бевосита раҳнамолигида мамлакатни мустақил ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди, беш тамойилга асосланган иқтисодий ривожланишнинг ўзига хос модели, республиканинг Асосий қонуни ишлаб чиқилди.
У Ўзбекистон давлат байроғи эскизини яратишда қатнашган. Ислом Каримов мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва қўллаб-қувватлашни кучайтиришга катта ҳисса қўшди.
Ўзбекистонда ва хорижда Ислом Каримов хотирасига қандай ҳурмат бажо келтирилмоқда – Sputnik Ўзбекистон фотожамланмасида.