ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. "Запад" қўшинлар гуруҳининг 2С19 "Мста-С" ўзиюрар гаубица экипажи батареяга қарши жанг давомида Купянск йўналишидаги махсус операция ҳудудида Украина Қуролли кучларининг ўқ-дорилар пунктини йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги журналистларга маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Купянск йўналишида разведкачилар дрон ёрдамида Украина Қуролли кучлари учун камуфляжланган ўқ-дорилар етказиб бериш пунктини аниқладилар ва координаталарини йўқ қилиш учун артиллерия қўмондонлик пунктига узатдилар”, — дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, нишонни йўқ қилиш учун 152 миллиметрли 2С19 “Мста-С” ўзиюрар гаубица танланган.
“Запад” қўшинлар гуруҳи артиллерия тузилмаси гаубица дивизияси хизматчилари 152 мм лик ўзиюрар 2С19 “Мста-С” гаубицасидан батареяга қарши жангда аниқланган нишонни йўқ қилди”, — дея қўшимча қилди Мудофаа вазирлиги.