Хитой компанияси Шавкат Мирзиёевга автомобиль совға қилди

Президентга YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди, деб ёзмоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэньда Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига борди.
Ўзбекистон етакчиси компания президенти Ван Чуаньфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электромобиллар йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди.
Ўзбекистон президенти Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди

“Президентимиз яқин истиқболда бозордаги талабдан келиб чиқиб моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг донагача ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, компаниянинг мамлакатимизда “BYD” электр автобусларини йиғишни йўлга қўйиш, эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва муҳандислик-сервис марказларини ташкил этиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди”, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон президенти Жиззах вилоятида электромобиллар ишлаб чиқаришга старт берди
Ташриф чоғида компания Ўзбекистонга 10 мингинчи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида президентга YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.