Россия махсус ҳарбий операция мақсадларидан воз кечмайди — Наришкин

Россия Ташқи разведка хизмати директори Росияга сигнал жўнаётганини айтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ғарб “Россиянинг НАТОга ҳужум қилиш режалари”ни эълон қилиб, Москвани махсус операция мақсадларидан воз кечишга мажбурламоқчи, бироқ бу амалга ошмайди, деди Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин РИА Новостига берган интервюсида.
Разведка хизмати раҳбари бундай баёнотларни Ғарбнинг Россияга қарши ҳозирги гибрид тажовузини оқлаш учун ахборот уруши ва уни НАТО билан тўғридан-тўғри қуролли можаро эҳтимоли орқали қўрқитиш истаги билан изоҳлади.

"Ғарбликлар Россия Федерациясининг сиёсий раҳбарияти ўз режалари, махсус ҳарбий операция мақсадларидан воз кечиши учун унга таъсир ўтказиш умидида ўзларининг жанговарлигини, ҳарбий тайёрлигини таъкидламоқдалар. <...> Лекин на Россия, на Россия Федерацияси раҳбарияти ўз мақсадларидан воз кечади", – деди Наришкин.

Октябрь ойи бошида НАТО ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауер "РАР" агентлигига берган интервюсида Шимолий Атлантика Иттифоқи Россиянинг шарқий қанотдаги эҳтимолий "босқинига" 2024 йил "Steadfast Defender" машғулотларида жавоб чораларини ишлаб чиқишини айтди.
Январь ойида “Bild” таблоид газетаси Бундесвернинг маълум бир "махфий ҳужжати"га таяниб, Москванинг НАТОнинг шарқий қанотига эҳтимолий ҳужуми "режасини" эълон қилди. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков бу мақолага жавобан, бу нашр сўнгги пайтларда ишончсиз янгиликларни канда қилмаётганлигини таъкидлади.
Сўнгги йилларда Россия НАТОнинг ғарбий чегараларда ўта фаоллигини эълон қилди. Иттифоқ ташаббусларни кенгайтирмоқда ва буни "Россия агрессиясини ушлаб туриш" деб атамоқда. Москва Европада ҳарбий блок кучларининг тўпланиши борасида хавотирини бир неча бор билдирган. Кремль таъкидларига кўра, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди, лекин унинг манфаатлари учун потенциал хавфли ҳаракатларни эътиборсиз қолдирмайди.
НАТО урушга киришмоқда