https://sputniknews.uz/20240122/nato-urushga-kirishmoqda-42146917.html
НАТО урушга киришмоқда
НАТО урушга киришмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Атлантика Иттифоқи (НАТО) бу ҳафта қуруқлик ва денгиз кучларини жалб этган ҳолда узоқ муддатли Steadfast Defender ҳарбий маневрини бошламоқда. 22.01.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-01-22T21:00+0500
2024-01-22T21:00+0500
2024-01-22T21:00+0500
россия
нато
европа иттифоқи
европа
ғарб
ҳарбий ҳамкорлик
ҳарбийлар
ҳарбий
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/94/2469430_0:7:2201:1245_1920x0_80_0_0_fe02fb160c25b3afe2fba63e1dae21e1.jpg
Бу йўл билан у эҳтимол, “Кузьманинг онаси” аъзо мамлакатлар тилига таржима қилинганда қандай кўринишини кўрсатиб қўймоқчи.Машқлар Европада ўтказилади, чунки НАТО олий қўмондонлиги томонидан эълон қилинган кўрсатмаларга кўра, "Россия ҳужуми" дан қўрққан давлатлар айнан ўша ерда жойлашган.Нидерландия Қироллиги хизматчиси, альянс ҳарбий қўмитаси раиси контр-адмирал Роб Бауэр матбуотга “Россия агрессияси”га қандай тайёргарлик кўриш кераклигини аниқ тушунтиришга уринганидан уч кун ўтиб, Донецк яна ўққа тутилди. Улар кўпроқ русларни ўлдириш учун — қўрқитиш учун эмас, айнан ўлдириш учун ўқ уздилар.Тахминан ўттиз киши ҳалок бўлди. Ярадорлар йигирмадан ортиқ. Айтингчи, бозор нишонга айланганда, узоқ давом этган отишмалар натижасида руслар ҳалок бўлса, ҳақиқатан ҳам Россия ҳужум қилмоқчими ва Россия ҳақиқатан ҳам "тажовузкор"ми?Ёки "тинчлик - бу уруш" деган машҳур шиорни "жабрланувчи ҳар доим тажовузкор" деган шиорга ўзгартириб, унга амал қиламизми?Бугун кечки пайт Москва вақти билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этадиган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида, албатта, тинч аҳоли манзилларини ўққа тутаётган, тинч аҳолини нишон сифатида танлаётганлар ҳам иштирок этади. Россия фожиасининг ушбу янги эпизодига ташқи сиёсат вазирлиги раҳбари сиёсий-ҳарбий баҳо беради.Тўғри, кўп асрлик ҳужумлар натижасида халқ ҳалок бўлишига қарамай, бунга кўникиш жуда қийин. Шунинг учун, НАТО ҳарбийларининг баёнотлари кўп нарсаларни аён қилмоқда.Агар НАТОнинг маневрларида ким, қанча миқдорда ва қандай иштирок этаётгани ҳақидаги жўшқин статистик маълумотлари эътиборсиз қолдириладиган бўлса, шунингдек, саналарга (ҳозирги машғулотлар сўнгги қирқ йилдаги энг каттаси) қаралса, мавжуд хулосалардан бири дарҳол ўзини оқлайди. Ушбу "Кучли ҳимоячилар" (Steadfast Defenders) афсонавий "Россия ҳужуми" ни қандай қайтаришни эмас, балки бир пайтлар яхши ҳаётдан талтайиб кетган умумевропаликларни ва уларнинг бутун жамиятини сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатга қандай тайёрлашни машқ қиладилар.Ўша контр-адмирал Роб Бауэр "Дастлабки 36 соатда омон қолиш учун сув, радио ва батарейкали чироқ керак бўлади", деди. Пан-эвропаликлар, шу жумладан НАТО, "захирадаги бананлар" йўқлигидан норози (эски хотиралар билан) бўлган, экзотик мевалар иш ташлашлар туфайли энг яқин дўконга етказиб берилмаганида эса, нима бўлаётганини умуман тушунишмаган. Маълум бўлишича, улар шунчалик яхши, шунчалик меҳрибон, ҳокимиятга итоаткор эканки, ё бошпана топиши ёки Россия билан урушга киришиши керак бўлган "аҳоли" эмиш.Албатта, Россия империясини ёки СССРни ёки ҳозирги "рус авторитаризмини" тор-мор этиш мақсадида бўлиб ўтадиган навбатдаги "халқлар жанги" нинг натижасини олдиндан маълум, аммо Россия рақиблари ва мухолифлар етакчилик қилаётган аҳолига ўз йўқотишлари, қурбонлари, умуман олганда, қизиқ эмас.Агар капитал қўшимча юз фоиз фойда кўриш учун ҳар қандай жиноятни содир эта оладиган бўлса (ва ҳақиқатан шундай ҳам), унда нима учун майда гуманитар фикрлар жамоавий Брюсселда ҳаракатни тўхтатиши керак, агар мукофот забт этилган Россия бўлса.Матбуот, табиийки, Россияга тааллуқли ҳарбий-сиёсий стратегия вектори ўзгариб бораётганини сезиб, дарҳол ўзининг “эски қўшиғи”ни куйлай бошлади. “Bloomberg” эса, таҳририят шарҳида ҳатто "дунё Россиянинг мағлубиятига муҳтож", деб таъкидлади.Бу Россияга қарши ҳарбий юришнинг ҳозирги босқичининг кўринишидир.Прокси урушда мағлубиятга учраган ва буни англаган НАТО генераллари янги босқичга тайёргарлик кўришга қарор қилишди. Ҳа, бошида маневрлар. Ҳа, дастлаб Европанинг қайсидир жойида. Аммо душман тўғридан-тўғри ва очиқ аён қилинди - бу Россия. Россия мамлакати ва ҳукумати.Россия учун қандай тақдир тайёрланаётганини тасаввур қилиш қийин эмас: бир кун олдин Донецкда, шунингдек, уч ҳафта олдин Белгородда содир бўлган воқеаларнинг даҳшатли лавҳалари аниқ фикр ва огоҳлантириш беради.Сабабларини аниқлаш– вақтни беҳуда сарфлашдир. Европани романтизмлаштиришнинг ва уларнинг тарғиботлари ёрдамида ғарбий марказлашганлик иллюзияларидан хафа бўлишнинг ҳам маъноси йўқ.Икки йил олдин улар Россия ташвишларини тинглашдан бош тортган ва уларни "қабул қилиб бўлмайдиган" деб рад қилганларида ёки бугунги кунда Россия остонасида ўз қурол-яроғларини тақиллатиб, зирҳли мушт билан эшик қоққанларида ҳам Россияга бошқа танлов қолдиришмаган.Бу ҳаракатларга жавоб бериш зарурлиги ҳақида ҳам Россияда ҳеч қандай савол ёки шубҳа йўқ. Уларга огоҳлантириш бор, ва у бир мартагина бўлади.Тушуниш учун Россия ва Европа ўртасидаги муносабатларнинг тарихига қараш кифоя: Россиянинг ҳақиқий (уйдирма бўлмаган) тажовузкорлар устидан қозонган ғалабалари математик жиҳатдан ўлчанадиган қийматдир. Бу, албатта, эртами-кечми – бир рақамга кўпаяди.
европа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/246/94/2469430_266:0:1933:1250_1920x0_80_0_0_bc588967c003137827c1dcb16860a388.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Елена Караева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/06/16/19351330_0:0:100:100_100x100_80_0_0_b26f64e2131fae54a474174e52857591.jpg
россия, нато, европа иттифоқи, европа, ғарб, ҳарбий ҳамкорлик, ҳарбийлар, ҳарбий
россия, нато, европа иттифоқи, европа, ғарб, ҳарбий ҳамкорлик, ҳарбийлар, ҳарбий
НАТО урушга киришмоқда
Шимолий Атлантика Иттифоқи (НАТО) бу ҳафта қуруқлик ва денгиз кучларини жалб этган ҳолда узоқ муддатли Steadfast Defender ҳарбий маневрини бошламоқда.
Бу йўл билан у эҳтимол, “Кузьманинг онаси” аъзо мамлакатлар тилига таржима қилинганда қандай кўринишини кўрсатиб қўймоқчи.
Машқлар Европада ўтказилади, чунки НАТО олий қўмондонлиги томонидан эълон қилинган кўрсатмаларга кўра, "Россия ҳужуми" дан қўрққан давлатлар айнан ўша ерда жойлашган.
Нидерландия Қироллиги хизматчиси, альянс ҳарбий қўмитаси раиси контр-адмирал Роб Бауэр матбуотга “Россия агрессияси”га қандай тайёргарлик кўриш кераклигини аниқ тушунтиришга уринганидан уч кун ўтиб, Донецк яна ўққа тутилди. Улар кўпроқ русларни ўлдириш учун — қўрқитиш учун эмас, айнан ўлдириш учун ўқ уздилар.
Тахминан ўттиз киши ҳалок бўлди. Ярадорлар йигирмадан ортиқ. Айтингчи, бозор нишонга айланганда, узоқ давом этган отишмалар натижасида руслар ҳалок бўлса, ҳақиқатан ҳам Россия ҳужум қилмоқчими ва Россия ҳақиқатан ҳам "тажовузкор"ми?
Ёки "тинчлик - бу уруш" деган машҳур шиорни "жабрланувчи ҳар доим тажовузкор" деган шиорга ўзгартириб, унга амал қиламизми?
Бугун кечки пайт Москва вақти билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этадиган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида, албатта, тинч аҳоли манзилларини ўққа тутаётган, тинч аҳолини нишон сифатида танлаётганлар ҳам иштирок этади. Россия фожиасининг ушбу янги эпизодига ташқи сиёсат вазирлиги раҳбари сиёсий-ҳарбий баҳо беради.
Тўғри, кўп асрлик ҳужумлар натижасида халқ ҳалок бўлишига қарамай, бунга кўникиш жуда қийин. Шунинг учун, НАТО ҳарбийларининг баёнотлари кўп нарсаларни аён қилмоқда.
Агар НАТОнинг маневрларида ким, қанча миқдорда ва қандай иштирок этаётгани ҳақидаги жўшқин статистик маълумотлари эътиборсиз қолдириладиган бўлса, шунингдек, саналарга (ҳозирги машғулотлар сўнгги қирқ йилдаги энг каттаси) қаралса, мавжуд хулосалардан бири дарҳол ўзини оқлайди. Ушбу "Кучли ҳимоячилар" (Steadfast Defenders) афсонавий "Россия ҳужуми" ни қандай қайтаришни эмас, балки бир пайтлар яхши ҳаётдан талтайиб кетган умумевропаликларни ва уларнинг бутун жамиятини сафарбарлик ва ҳарбий ҳолатга қандай тайёрлашни машқ қиладилар.
Ўша контр-адмирал Роб Бауэр "Дастлабки 36 соатда омон қолиш учун сув, радио ва батарейкали чироқ керак бўлади", деди. Пан-эвропаликлар, шу жумладан НАТО, "захирадаги бананлар" йўқлигидан норози (эски хотиралар билан) бўлган, экзотик мевалар иш ташлашлар туфайли энг яқин дўконга етказиб берилмаганида эса, нима бўлаётганини умуман тушунишмаган. Маълум бўлишича, улар шунчалик яхши, шунчалик меҳрибон, ҳокимиятга итоаткор эканки, ё бошпана топиши ёки Россия билан урушга киришиши керак бўлган "аҳоли" эмиш.
Албатта, Россия империясини ёки СССРни ёки ҳозирги "рус авторитаризмини" тор-мор этиш мақсадида бўлиб ўтадиган навбатдаги "халқлар жанги" нинг натижасини олдиндан маълум, аммо Россия рақиблари ва мухолифлар етакчилик қилаётган аҳолига ўз йўқотишлари, қурбонлари, умуман олганда, қизиқ эмас.
Агар капитал қўшимча юз фоиз фойда кўриш учун ҳар қандай жиноятни содир эта оладиган бўлса (ва ҳақиқатан шундай ҳам), унда нима учун майда гуманитар фикрлар жамоавий Брюсселда ҳаракатни тўхтатиши керак, агар мукофот забт этилган Россия бўлса.
Матбуот, табиийки, Россияга тааллуқли ҳарбий-сиёсий стратегия вектори ўзгариб бораётганини сезиб, дарҳол ўзининг “эски қўшиғи”ни куйлай бошлади. “Bloomberg” эса, таҳририят шарҳида ҳатто "дунё Россиянинг мағлубиятига муҳтож", деб таъкидлади.
Бу Россияга қарши ҳарбий юришнинг ҳозирги босқичининг кўринишидир.
Прокси урушда мағлубиятга учраган ва буни англаган НАТО генераллари янги босқичга тайёргарлик кўришга қарор қилишди. Ҳа, бошида маневрлар. Ҳа, дастлаб Европанинг қайсидир жойида. Аммо душман тўғридан-тўғри ва очиқ аён қилинди - бу Россия. Россия мамлакати ва ҳукумати.
Россия учун қандай тақдир тайёрланаётганини тасаввур қилиш қийин эмас: бир кун олдин Донецкда, шунингдек, уч ҳафта олдин Белгородда содир бўлган воқеаларнинг даҳшатли лавҳалари аниқ фикр ва огоҳлантириш беради.
Сабабларини аниқлаш– вақтни беҳуда сарфлашдир. Европани романтизмлаштиришнинг ва уларнинг тарғиботлари ёрдамида ғарбий марказлашганлик иллюзияларидан хафа бўлишнинг ҳам маъноси йўқ.
Икки йил олдин улар Россия ташвишларини тинглашдан бош тортган ва уларни "қабул қилиб бўлмайдиган" деб рад қилганларида ёки бугунги кунда Россия остонасида ўз қурол-яроғларини тақиллатиб, зирҳли мушт билан эшик қоққанларида ҳам Россияга бошқа танлов қолдиришмаган.
Бу ҳаракатларга жавоб бериш зарурлиги ҳақида ҳам Россияда ҳеч қандай савол ёки шубҳа йўқ. Уларга огоҳлантириш бор, ва у бир мартагина бўлади.
Тушуниш учун Россия ва Европа ўртасидаги муносабатларнинг тарихига қараш кифоя: Россиянинг ҳақиқий (уйдирма бўлмаган) тажовузкорлар устидан қозонган ғалабалари математик жиҳатдан ўлчанадиган қийматдир. Бу, албатта, эртами-кечми – бир рақамга кўпаяди.