Ҳар бир хитойлик ҳамкорга лойиҳаларга ҳамроҳлик қилувчи менежер тайинланади — Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ҳар бир хитойлик ҳамкорга лойиҳалар бошидан охиригача ҳамроҳлик қилувчи инвестиция менежери тайинланади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шэньчжэнь шаҳрида ўтаётган қўшма Инвестиция форумида маълум қилди.
Инвестиция форумида икки мамлакат идоралари ва ҳудудлари раҳбарларини, Хитой йирик бизнесининг 600 нафардан зиёд вакил иштирок этмоқда.
“Бугун мамлакатларимиз ўртасидаги кенг қамровли ва ўзаро манфаатли муносабатлар, биринчи навбатда, иқтисодий ҳамкорлик алоқаларидан куч олади”, — деди президент.
Президент келгуси ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишларини кўрсатиб ўтди:
инфратузилмани ривожлантириш лойиҳаларига Хитой молия институтлари маблағларини жалб қилишнинг соддалаштирилган тартибини жорий қилган ҳолда ушбу мамлакат компаниялари билан шерикликни кенгайтириш;
иқтисодиётнинг устувор тармоқларида, шу жумладан стратегик хомашёни чуқур қайта ишлашда саноат кооперациясини ривожлантириш;
қишлоқ хўжалигига Хитойнинг илғор технологияларини жалб қилиш ҳамда ерларни қайта тиклаш ва тузга чидамли ўсимликларни экиш бўйича илмий ёндашувларини жорий қилиш.
“Яшил” энергетикада стратегик шерикликни янада илгари суриш ва Хитой компанияларининг хусусийлаштириш дастурида иштирок этиши ҳам муҳим йўналишлар сифатида қайд этилди. Шу муносабат билан инвестиция лойиҳалари портфелини, инфратузилма ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурларини кенгайтириш бўйича хитойлик шериклар билан келишувларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди.
Ташриф давомида Хитойнинг етакчи банклари томонидан лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш, Экспорт-импорт банки ваколатхонасини очиш ва Ипак йўли фонди билан биргаликда янги Инвестиция платформасини яратиш бўйича қабул қарорлар қабул қилинди.

“Яна бир янгилик. Ҳар бир хитойлик ҳамкорга лойиҳалар бошидан охиригача ҳамроҳлик қилувчи инвестиция менежери тайинланади. Улар компанияларингиз лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишида янги имкониятлар яратишига қатъий ишонамиз”, — деди президент.

Бизнес форуми якунида энергетика, нефть-газ, тоғ-кон, электротехника, енгил саноат, машинасозлик, инфратузилмани ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, транспорт ва логистика соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳужжатларнинг катта тўплами имзоланди.
“Йўл харита” си ишлаб чиқилиб, ҳар бир лойиҳага масъул менежерлар бириктирилади.
Якунда Ўзбекистон етакчиси ушбу Гуандун инвестиция форумини ҳар йили ташкил этиш ташаббусини илгари суриб, унинг навбатдаги учрашувини келгуси йилда Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф қилди.