ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ўртасида олий даражадаги музокаралар бошланди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
"Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди", — дейилади хабарда.
Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими.
Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди.
Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими.
Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутлашди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради.
Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими.
Фахрий қоровул бошлиғи Президентимизга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.