ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Шимолий флотнинг 200-гвардия мотоўқотар бригадасининг миномётчилари “Юг” қўшинлари гуруҳи таркибида ҳаракат қилиб, Артёмовск шимолий қанотида Украина қуролли кучларининг мустаҳкамланган позициялари ва пиёда аскарларини йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.
Дрон ёрдамида Украина ҳарбий хизматчиларининг камуфляжланган позициялари ва пиёда аскарларнинг тўпланган жойлари аниқланган.
Нишонлар аниқлангандан сўнг УҚК позицияларига зарба берилган ва йўқ қилинган.
"Бизнинг нишонларимиз, асосан, пиёда аскарлар, блиндажлар, енгил зирҳли нишонлар ва ўқ отиш позициялари”, – деди “Шлямбур” чақирув белгили миномёт экипажининг юкловчиси РИА Новости агентлигига.
Якшанба куни Россия Қуролли кучлари махсус бўлинмалари гуруҳи қўмондони РИА Новости агентлигига Россия кучларининг жанубий гуруҳи ҳарбий хизматчилари фронтнинг Артёмовск секторида қулайроқ позицияларни эгаллагани ҳақида ҳабар берди. Унга кўра, душман орқага чекинади, рус бўлинмалари эса олға силжимоқда.