Трампнинг ҳокимиятга келиши АҚШнинг Украина бўйича сиёсатини ўзгартирмайди — Лавров

Лавров: АҚШда Россия-Америка муносабатларини бузиш тенденцияси мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров CBS News телеканалига берган интервьюсида Дональд Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши Вашингтоннинг Украина бўйича сиёсатини ўзгартириши даргумон эканлигини айтди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Қандайдир фарқ бор, деб ўйламайман, чунки Россия-Америка муносабатлари, уларнинг асослари, шу жумладан, стратегик барқарорлик, паритет, ўзаро ишонч, текширувлар, шаффофлик ва бошқалар тўғрисидаги барча келишувларни бузиш тенденцияси мавжуд. Буларнинг барчаси президент кичик Буш даврида синдирила бошланди”, — деди Лавров Трампнинг АҚШ президенти этиб сайланиши Украина масаласига таъсир қиладими, деган саволга жавоб берар экан.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Америка президентининг Россия Федерацияси билан ўша пайтдаги муносабатларни бузиш бўйича биринчи қадами АҚШнинг қитъалараро баллистик ракеталар бўйича келишувдан чиқиши бўлган.

“Устунлик ва жазосизлик ҳисси чуқурлашмоқда. (Россиянинг амалдаги президенти) Путиннинг дастлабки икки муддатда кўрсатган яхши ниятларини эътиборсиз қолдиришганлар, нотўғри ҳисоблаганлар, яхшилаб ўйлаб кўришлари керак. Аксинча, биз АҚШда СССР парчаланганидан кейин давлатлар олиб борган номақбул сиёсатдан бирорта ҳам сабоқ олмаган сиёсатчиларнинг ҳозирги авлодини кўряпмиз”, — дея таъкидлади Лавров.

Агар Украина урушни тўхтатса, у юз минглаб фуқароларнинг ҳаётини сақлаб қолади — Лавров